Latest news

17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  2 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  2 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  1 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  9 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби бухороликларга миннадорчилик билдиради News

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби бухороликларга миннадорчилик билдиради

Ўзбекистоннинг кўҳна ва навқирон шаҳарлари бўлмиш – Бухоро ва Қўқон шаҳари ўртасидаги дўстлик ришталари узоқ тарихга бориб тақалади.

Бугунги кунда ҳам бу шаҳарларнинг ўзаро ҳамкорлиги юқори даражада давом этмоқда. Хусусан, “Қўқон-1912” футбол клуби ва “Бухоро” жамоалари яхши муносабатларни йўлга қўйишган. Ўзбекистон Кубоги чорак финал доирасидаги ўйинларда бу риштанинг мустаҳкам эканлиги яна бир бор ўз исботни топди. Жумладан, бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ва “Бухоро” жамоаси мухлислари ўртасидаги дўстона муносабат кўпчиликнинг ҳавасини келтираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ушбу жамоаларнинг Қўқонда бўлиб ўтган биринчи ўйинида Илҳомжон Қундузов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби вакиллари бухоролик мухлисларни юқори даражада кутиб олишганди.

28 июль куни Бухорода ўтказилган жавоб баҳси олдидан “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби аъзолари ҳам Қўқондан ташриф буюрган мухлисларни шундай даражада кутиб олишди. Жамоамиз ишқибозлари Бухоро шаҳрнинг энг гўзал масканларига ташриф буюришди. Умуман олганда, кутиб олиш жараёнидан тортиб кузатиш жараёнигача барчаси аъло даражада бўлди.

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби вакиллари бухоролик мухлисларга самимий муносабат, юқори даражадаги эътибор учун миннатдорчилик изҳор этади. Ўйлаймизки, бу ҳамкорлик шундай руҳда давом этади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика