Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

“Қўқон-1912” жамоаси келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган ёш юлдуз билан шартнома имзолади News

“Қўқон-1912” жамоаси келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган ёш юлдуз билан шартнома имзолади

“Қўқон-1912” жамоаси келажакда ўзбек футболининг ёрқин юлдузига айланиши кутилаётган ёш иқтидор эгаси билан шартнома имзолади.

Комилов Муроджон 2005 йилда туғилган, Фарғона футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиб, сўнгги икки йилда Чиғатой футбол мактабида футбол сир-асрорларни ўрганиб келаётган эди. Муроджон 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида сўнгги йилларда  ўтказилган республика биринчиликларининг энг яхши ҳужумчиси бўлиб келмоқда. 

Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мутахассислар эътиборига тушган ёш ҳужумчи Ўзбекистон U-15 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мамлакатимизнинг етакчи жамоалари ёш иқтидор эгасини ўз сафида кўришни ҳоҳлашган эди. Республикамизнинг кўзга кўринган футбол мутахассислари Муроджон Комиловга Ўзбекистоннинг келажакдаги “Месси”си деб баҳо беришмоқда.  “Қўқон-1912” жамоаси Муроджон Комилов билан 2026-йилга қадар шартнома имзолади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика