Latest news

16:30Манба: Паулу Бенте Мисрда ишлаши мумкин  0 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  18 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  96 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13

“Қўқон-1912” болаларни халқаро ҳимоя қилиш кунини юқори суръатда ўтказди News

“Қўқон-1912” болаларни халқаро ҳимоя қилиш кунини юқори суръатда ўтказди

Болалар келажагимиз. Соғлом бола - соғлом юрт таянчидир.
1 июнь болаларни халқаро ҳимоя қилиш куни. Ушбу байрамни “Қўқон-1912” футбол клуби юқори суръатда ўтказди. Кеча 31 май, шанба куни олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви олдидан клуб маркетинг бўлими кичик тадбир ташкил этди. Яъни ўйиндан олдин ҳар икки жамоа футболчиларига “Болалар келажагимиз” ёзуви туширилган футболкалар тақдим этилди. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” футболчилари майдонга мана шундай оқ либосда чиқиб келди ва ўйиндан олдин эсталик учун расмга тушилди. Шундан сўнг “Болалар келажагимиз” ёзуви туширилган оқ либослар эсталик учун мухлисларга улашилди. Бундан табиийки ишқибозларнинг ҳам кайфияти кўтарилиб кетди.

Бугун ҳам жамоамиз ушбу байрамни муносиб ўтказишга уринди. Қўқон шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйига бориб, болакайларнинг хурсандчилигига шерик бўлган холда, улар билан “Қўқон-1912”нинг иқтидорли футболчилари Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов, Дониёр Усмонов ҳамда россиялик легионер Игорь Голбан суҳбатда бўлди. Ушбу тадбирга жамоа бошлиғи Шуҳрат Мўминов, клуб матбуот котиби Анвар Охунов, ишқибозлар клуби етакчилари Илҳомжон Қундузов ва Акрамжон Мамадалиев ҳам ташриф буюрди. Болажонларни бугунги байрами билан табриклаб, уларга эсталик совғалар улашилди ва унинг сўнггида расмга тушилди.

- Болалар бизнинг келажагимиз. Болалик инсоннинг энг бахтли дамларидир. Бугунги байрам билан бутун республикамиздаги болажонларни табриклайман. Меҳрибонлик уйидаги ота-онасиз бўлган қалби ўксик болакайларга руҳан далда бўлиб, уларга эътибор қилишни бурчимиз деб биламан. Ташрифимиздан уларнинг кўнгли янада кўтарилди. Имкон қадар у ердаги ҳар бир укаларимиз билан суҳбатлашиб, келажакда спортчи, хусусан футболчи бўлишни, бунинг учун ўз устиларида ишлаши кераклигини маслаҳат бердик – дейди Хуршид Мухторов.   

Шу куни Тошкент шаҳридаги Гемотология институтида бўлиб ўтган лайкоз касаллигига чалинган болалар учун ўтказилган акцияда “Қўқон-1912” ФК номидан клуб бош маъмури Мерожиддин Нигманов ҳам иштирок этиб, клуб совғаларини болакайларга тақдим этиб, уларга соғлиқ саломатлик тилади.

Шу тариқа “Қўқон-1912”  футбол клуби болалар байрамини кўтаринка руҳда ўтказди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” ФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча ишчи ходимлари 1 июнь болаларни халқаро ҳимоя қилиш куни билан республикамиздаги барча азиз болажонларни самимий қутлайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика