Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  141 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  24 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

"Қизилқум": Жамоага Юрий Лукин бош мураббий бўлди News

"Қизилқум": Жамоага Юрий Лукин бош мураббий бўлди

“Қизилқум” жамоаси иккинчи давра баҳсларига тайёргарликнинг иккинчи босқичини Навоий шаҳрида давом эттиряпти.
Ўқув-машғулот йиғинида ўттиз нафарга яқин футболчи қатнашмоқда.
 
Иккинчи даврада жамоа таркибида кўплаб янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда машғулотларда мавсумнинг биринчи ярмида “Зарафшон”, “Гулистон”, “Сўғдиёна”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор”, “Насаф” каби жамоаларда тўп сурган кўплаб ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтяпти. Улардан кимларнинг жамоа таркибига қўшилиши йиғин охирида маълум бўлади.
 
Кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган машғулотларни мураббийлар Юрий Лукин ва Обид Худоёровлар олиб боришяпти. Режага кўра, зарафшонликлар 30 июлга қадар олий лига жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Рақиб жамоа номига бир-икки кун ичида ойдинлик киритилади.
 
Зарафшондаги “Қизилқум” стадионида реконструкция ва таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан футболчиларимиз иккинчи давра уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу учрашувларнинг қайси стадионда ўтказилиши яқин кунларда эълон қилинади.

Айни пайтда Навоий шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси 28 июль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Зарафшонликларнинг бу галги рақиби биринчи лига вакили Бухоронинг “Спартак” жамоаси бўлди.
 
Назорат баҳси “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтди. Унда мураббий Юрий Лукин машғулотларда қатнашаётган деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, танаффусдан сўнг зарафшонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар — 2:1.
 
Биринчи бўлимда “Қизилқум” жамоаси таркибида қуйидаги ўйинчилар майдонда ҳаракат қилди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Жалил Кимсанов, Шерзод Файзуллаев, Элдор Бойматов, Зафар Тўраев, Азиз Абдуллаев, Руслан Санаев, Хуршид Йўлдошев, Азиз Усмонов.
 
Танаффусдан сўнг, зарафшонликлар шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилдилар:
 
Эркин Жабборов, Исроил Эргашев, Темур Турдиев, Даурен Эшбоев, Сарваржон Холматов, Жамшид Шоҳназаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Бобур Искандаров, Феруз Бобоқулов, Наврўз Алимов, Алишер Холиқов.
 
Учрашувда “Қизилқум” футболчиларидан голларни Акмал Холиқов ҳамда Даурен Эшбоевлар киритди.
 
Жароҳати туфайли ушбу баҳсда Акмал Рустамов, Ғуломҳайдар Ғуломов  майдонга туша олмадилар.
 
Режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 30 июль куни яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб номи эса бугун аниқ бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика