Latest news

08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  0 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4

"Қизилқум": Янги мавсум учун аккредитация бошланди News

"Қизилқум": Янги мавсум учун аккредитация бошланди

Ҳадемай, футбол бўйича Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига жамоалари баҳсларни бошлайдилар.
Тақвимга кўра, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумнинг илк ўйинини 15 март куни сафарда Тошкентнинг «Бунёдкор» футболчилари билан ўтказади.

«Қизилқум» футбол клуби маъмурияти матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига қулайлик яратиш мақсадида аккредитация жараёни бошланганини маълум қилади. Махсус бейжикка эга бўлган журналистлар Навоий шаҳридаги «Сўғдиёна» стадионида ўтказиладиган миллий чемпионат ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳслари чоғида матбуот ва ОАВ вакиллари учун ажратилган махсус сектордан ўйинларни кузатиш, ўзлари фаолият кўрсатаётган нашр, ТВ ҳамда радио воситаларида учрашувни батафсил ёритиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, стадионга текин кириб, матбуот анжуманларида бевосита иштирок этадилар.

Бунинг учун матбуот ва ОАВ ходимлари ўзлари ишлаётган ташкилотдан «Қизилқум» футбол клуби Ижрочи директори Ҳамид Актамов номига хат, паспорт нусхаси ва икки донадан 3Х4 ҳажмдаги суратларини 17 мартга қадар тақдим этишлари зарур.

Мурожаат учун телефонлар: +998933166074, +998792231503.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» жамоаси ўз майдонидаги илк учрашувни 23 март куни ўтказади. Унда навоийликлар «Андижон» вакиллари билан куч синашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика