Latest news

13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  7 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  2 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  6 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  2 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  16 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  18 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2

“Қизилқум” қачондан бошлаб Навоийдаги стадионга қайтиши маълум қилинди News

“Қизилқум” қачондан бошлаб Навоийдаги стадионга қайтиши маълум қилинди

Маълумки, уй учрашувлари ўтказиладиган стадионда майдон ёки прожектор билан боғлиқ муаммога эга клублар мезбонлик мақомидаги ўйинларини ЎзПФЛ томонидан қабул қилинган бошқа стадионларда ташкил этиб келмоқда.

Яқиндагина “Бухоро” спорт мажмуасидаги майдон ҳамда прожектор бўйича камчиликлар бартараф этилгани сабаб “Бухоро” клуби ўз уй аренасига қайтганди. Энди эса “Қизилқум” ҳам бу борадаги талабларни бажарди. Мавсум аввалидан буён ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Навоийдаги аренада чим билан амалга оширилган ишларни кузатиб борди. 

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 16.8-бандига асосан мезбон жамоа Мусобақанинг расмий календар учрашуви бошлангунга қадар 20 кундан кеч бўлмаган муддатда ўйин куни, жойи ва вақти борасида таклиф беришга ҳақли. “Қизилқум”нинг мана шундай таклифи асосида ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Навоийда бўлди ва амалга оширилган ишлар билан танишди. Майдондаги зарарланган майсаларни алмаштириш ишлари якунига етган. Қолаверса, стадион ёритгичларида ҳам созлаш ишлари олиб борилган. Айни пайтда “Ёшлар” спорт мажмуаси ёритиш тизими 2379 LUX’ни ташкил этмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, “Қизилқум” 10-тур доирасидаги “Сурхон”га қарши учрашувдан бошлаб ўз уй ўйинларини Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказади. “Қизилқум” — “Сурхон” учрашуви 23 май, душанба куни соат 19:00 да бошланади.

Маълумот учун. “Қизилқум” ҳар эҳтимолга қарши бутун бир мавсум давомида АГМК стадионидан фойдаланиш бўйича хат берганди. Стадион билан боғлиқ муаммолар эртароқ бартараф этилгач, Регламент асосида клубга 10-турдан бошлаб Навоийга қайтишга рухсат берилди. АГМК билан ўйин эса шу йилнинг 27 февраль куни имзоланган икки клуб ўртасидаги келишув асосида ўтказилади. Мазкур келишув шу йилнинг 13 май санасидан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика