Latest news

12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  7 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  5 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  5 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  28 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  10 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат News

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат

Мавсумни “Сўғдиёна”да бошлаган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян давралар оралиғида жамоасини алмаштирди.

34 ёшли футболчи АГМКга кўчиб ўтди. Шундан кейин биз Филипосян билан боғланиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- АГМКга ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Оддий тарзда амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишган ҳолда келишувга эришди. Шу тариқа, АГМКга ўтишим амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1,5 йилликга мўлжалланган. 

- “Сўғдиёна”ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳеч қандай сабаб йўқ. Юқорида айтганимдек, икки клубнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилди. 

- Бироқ жиззахликлар сафига катта  мақсадлар билагн келгандингиз. Чемпионат ва ОФК кубогида юқори мақсадларни қўйгандингиз?

- Йил бошида шундай дегандим ва охирги ўйинларни ўйнадим. Ниятлар яхши ва жиддий эди. Нима бўлган тақдирда бу энди ўтмишга айланди.



- “Қизилқум” билан ўйинни биринчи бўлимидаёқ алмаштирилдингиз. Кетиш сабаби шундами?

- Йўқ. Дарҳақиқат, “Қизилқум” билан ўйинда бутун жамоанинг ўйини қовушмади. Қолаверса, рақиб ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Футбода мана шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. 

- АГМКда рақобат жуда юқори. Бу сизни асло чўчитгани йўқми?

- АГМКга ўтганимдан  жуда мамнунман. Олмалиқликларга қўлимдан келганча ёрдам беришни  истайман. Рақобат ҳамма жойда бор. Бунга ҳар доим тайр бўлиб келганман. Ёшим 34да ва ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Рақобатдан чўчиганим йўқ.

- Легионер бўлишингиз учун хориждан таклифлар бўлганмиди?

- Таклифлар бўлди. Аммо, оиламни даврасида кўпроқ вақтимни ўтказишни истадим ва бўлган барча таклифларни рад қилдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика