Latest news

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  1 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  7 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  11 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

Қийматлари ошиб бормоқда: энг қиммат ёш ўйинчилар (мутолаа учун) News

Қийматлари ошиб бормоқда: энг қиммат ёш ўйинчилар (мутолаа учун)

Энг қиймати баланд ёш футболчилар рўйхатини тақдим этамиз.

Ёш ўйинчилар доим кўп диққат-эътиборга эга бўлишган. Улар топ-клублар учун мақсад ҳисобланишади, шу сабаб доим миш-мишларда тилга олинишади. Агар шундай ўйинчи совринлар учун курашадиган жиддий клуб таркибида бўлса, унда уни сақлаб қолиш ва рақобатчиларни кучайтирмаслик борасида кураш боради. Ҳозирда шундай ижрочилар ҳақида гап бормоқда. Эътиборингизга 20 ёшгача бўлган энг қиммат ёш ўйинчиларни тақдим этамиз.


Йереми Пино

Клуб: "Вильярреал"

Ёш: 20

Трансфер нархи: 38 млн евро

Пино "Вильярреал" тизимида 2019 йилда пайдо бўлди, бир йилдан сўнг эса биринчи жамоа таркибида ўйнай бошлади. 20 ёшли вингер мавсумдан-мавсумга кўпроқ ўйин амалиёти олмоқда ва жамоа учун муҳим ўйинчига айланмоқда. Клуб испаниялик ёш ўйинчига ишонч билдирмоқда, шу сабаб унга узоқ муддатли шартнома таклиф этди. Аммо, футболчини барибир "Ювентус" ва АПЛнинг бир неча клублари кузатмоқда. Пино юқори даражага чиқиши билан, "субмарина" уни бортида сақлаб қолиши қийин бўлади, сабаби топ-клублар жуда актив бўлиши аниқ.


Эдуардо Камавинга

Клуб: "Реал Мадрид"

Ёш: 20

Трансфер нархи: 60 млн евро

Камавинга "Реал" таркибидаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Француз "қироллик клуби"га тезда мослашди деб бўлмайди, аммо у билан истиқбол учун шартнома имзолашган. 20 ёшли хавбек Карло Анчелотти қўл остида янада сифатлироқ ўйинчига айланади. Футболчи учун фойдали жиҳат шуки, уни турли позицияларда ўйнатиш мумкин. Камавинга ўтган мавсумдан фарқли равишда кўпроқ ўйнайдиган бўлди. "Бланкос"даги ярим ҳимоячилар ўзгариши етарли даражада силлиқ ўтмоқда.


Нуну Мендеш

Клуб: ПСЖ

Ёш: 20

Трансфер нархи: 65 млн евро

Мендеш ўтган мавсумни ПСЖда ижара асосида ўтказди. Парижликларга португалиялик маъқул келди ва улар уни "Спортинг"дан 38 млн евро эвазига харид қилишди. Футболчи Франция пойтахтида юқори даражада иштирок этишда давом этмоқда. 20 ёшли фулбек жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 7та ассист қайд этди. Ёш қанот ҳимоячиси учун яхши натижа. Мендешда ўсиш учун катта имконият бор. Асосийси, ПСЖ йигитнинг иқтидорини тўғри йўналтириши ва унинг ривожланишига ёрдам бериши.


Флориан Вирц

Клуб: "Байер"

Ёш: 19

Трансфер нархи: 85 млн евро

Вирц янги немис футболчилар авлодининг энг ёрқин вакилларидан бири ҳисобланади. Флориан "Байер"да "Челси"га кетган Кай Хаверцнинг ўрнини муносиб босмоқда. 19 ёшли немис ўтган мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда 10та гол ва 14та ассистга эришди. Футболчининг жорий мавсумдаги натижалари ярим мавсумни жароҳат сабаб ўтказиб юборганига қарамай яхши (4+8). Хаби Алонсо билан ҳамкорлик ёш немиснинг фойдасига ишламоқда. Унинг испан мураббийи қўл остида янада очилиш эҳтимоли бор катта.


Гави

Клуб: "Барселона"

Ёш: 18

Трансфер нархи: 90 млн евро

Гави 2015 йилдан бери "Барселона" тизимида ва Каталония клубининг бош иқтидорларидан бири ҳисобланади. У ёшига қарамай, ўтган мавсумдаёқ асосий таркиб ўйинчиси эди. Хави 18 ёшли хавбекка янада кўпроқ умид боғламоқда, у эса ўз навбатида мураббийни ишга бўлган муносабати билан хурсанд қилмоқда. "Кўк-анорранглилар"да Гавининг янги шартномасини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди, бундан эса "Челси" фойдаланмоқчи. Аммо, испан ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти. "Барселона"да унга узоқ муддатли истиқболда ишонч билдиришмоқда.


Педри

Клуб: "Барселона"

Ёш: 20

Трансфер нархи: 100 млн евро

Каталония клубининг яна бир ёш, иқтидорли ва қиммат вакили. Рональд Куман олдинроқ Педри "Барселона"да у сабаб қолганини айтди. Айнан нидерландиялик "кўк-анорранглилар" ёш испанни сотишни кўриб чиқишганида қўйиб юбормаганди. Педри ҳам Гави каби Хави жамоасининг энг муҳим ярим ҳимоячиларидан ҳисобланади ва у ўсишда давом этмоқда. Масалан, 20 ёшли хавбек жорий мавсум Ла Лигада 6та гол урди – бу ўтган йилдагидан 2 карра кўп. Каталонияликлар узоқ муддатли истиқболда ишонч билдираётган яна бир ўйинчи.


Жамал Мусиала

Клуб: "Бавария"

Ёш: 20

Трансфер нархи: 110 млн евро

Мусиала Вирц билан биргаликда Германия терма жамоасининг келажагини акс эттирадиган ўйинчилар гуруҳига киради. 20 ёшли хавбекда Бундестим таркибида аллақачон 20та ўйин бор. "Бавария"да эса биринчи йил асосий ролда бўлаётгани йўқ. Жамал ўтган мавсум Бундеслигада 30та ўйинда майдонга тушиб, гол+пас тизимида 10 очко тўплади (5+5). Ҳали якунланмаган жорий мавсумда эса кўрсаткичлари 2 карра юқори (21 очко, 11+10).  Олдин ОАВ Мусиалага бошқа клублар томонидан қизиқиш ҳақида ёзарди, аммо мюнхенликлар ҳатто бу мавзуда суҳбат бошлашни ҳам хоҳлашмаяпти. "Бавария" ўйинчини узоқ йиллар сақлаб қолишга умид қилмоқда.


Жуд Беллингем

Клуб: "Боруссия Дортмунд"

Ёш: 19

Трансфер нархи: 120 млн евро

Беллингем Бундеслиганинг энг қиммат ўйинчиси, энг қиммат инглиз футболчиси ва топ-клубларнинг трансфер мақсади ҳисобланади. Шу билан бирга, унга бўлаётган шартномаларда камчилик йўқлигига қарамай, футболчининг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Барча гап баъзида ўйинчига зарар етказиши мумкин бўлган трансфер нархида. Жуд "Боруссия"га чемпионлик титулини олишга ёрдам берса ва "Бавария"ни тахтдан туширса, нарх янада юқори бўлиши мумкин. Ўйинчилар айнан шундай масъулиятли паллаларда ўзларини кўрсатишлари керак.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика