Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  373 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Қишнинг энг муҳим футбол воқеалари News

Қишнинг энг муҳим футбол воқеалари

Баъзилар қишда футболга бўлган қизиқиш пасаяди деса хато қилади.

Қишда футбол оламида рўй берадиган энг қизиқ воқеа ва тадбирлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Африка миллатлар Кубоги финали (U23) - 12 декабрь, 17:30


Ёшлар ўртасидаги Африка Кубоги бошқа қитъа вакилларининг қизиқишига сабаб бўлмас, аммо турнир совриндорлари 2016 йилда бўладиган Рио Олимпиадасига йўлланма олиши мусобақага мухлисларини ошириши мумкин. Бундан ташқари жаҳоннинг энг йирик клубларидан келган скаутлар ҳиссиётларга бой турнирни диққат билан кузатиб боради.

Аввалига мусобақа Конго ДРда бўлиб ўтиши керак эди, аммо улар бундай катта масштабдаги турнирга тайёр эмасликларини билдирди ва Африка футбол конфедерацияси ушбу мусобақани Сенегалга топширди.

Чемпионатда саккиз терма жамоа иштирок этади: Саралашдаги энг яхши 6 жамоа, 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги турнирнинг амалдаги ғолиби (Миср) ва мезбон. Финал ва учинчи ўрин учун ўйин мамлакатнинг энг йирик аренаси - Дакарда жойлашган Сенегал президенти номидаги Леопольд Сенгор стадионида (60 минг мухлисга мўлжалланган) бўлиб ўтади.


Евро-2016 қуръа - 12 декабрь


12 декабрь куни Европа чемпионатининг финал раунди учун қуръа ташланади ва бу тадбирга бўлган эътибор жуда катта бўлиши аниқ.

Тарихда илк маротаба Еврода 24та жамоа иштирок этади. Шу туфайли гуруҳлар сони 4тадан 6тага кўпаяпди ва турнирда 1/8 финал ҳам бўлиб ўтади.


Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали - 21 декабрь 05:30


Декабрнинг иккинчи қисмида сайёрамизнинг энг кучли клуби аниқланади. Бу сўровлар ёки овоз беришлар эмас, майдондаги ҳақиқий жанг.

Соврин учун асосий кураш ҳар доимгидек икки қитъа вакиллари ўртасида бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмаётган бўлса керак. "Бавария" ва "Реал"нинг турнирдаги сўнгги муваффақиятлари Европани Жанубий Америкадан устунлигини (7:4) исботлади. Жанубий америкаликларнинг барча тўрт совринини Бразилия клублари олиб бкерган.

Бу сафар Жанубий Америка қитъаси шарафини Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ҳимоя қилади. Уларга осон бўлмаслиги аниқ, чунки аргентиналиклар "Барселона" имтиҳонидан ўтишига тўғри келади. "Барселона"да бундай совринларнинг иккитаси бор ва улар учинчисини ҳам Испанияга олиб кетиши мумкин.

Японияда ўтиши кутилаётган турнир Европа ва Жанубий Америка клублари учун ярим финалдан бошланади.


"Боксинг дэй" - 26 декабрь


Бутун Европа бўйлаб футбол музлай бошлаган бир пайтда Англияда акс ҳолат юз бераётган бўлади. Премьер-лиганинг энг қизиқ қисми эски йилнинг сўнгги ва янгисининг илк кунларида бўлиб ўтади.

"Боксинг дэй" - январь-февраль ойларида, Альбионда ўтадиган футбол марафони. 26 декабрдан 3 январгача АПЛнинг 3 тури бўлиб ўтади! Кимлардир ширинлик ва салатлар билан байрамни нишонласа, бошқалар майдонда рақиба дарвозасини нишонга олиб билан банд бўлади.


ФИФА гала-кечаси - 11 январь


Сўнгги йиллар давомидаги Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги баҳс бу йил ҳам тўхтамаслини аниқ. Сўнгги беш йил ичида ушбу икки футболчи "Олтин тўп"ларни ўз музейига олиб кетишди. Бу ерда учинчиси ортиқча. Яна бир бор бу икки юлдуздан бири "жаҳоннинг энг яхши футболчиси" совринини уйга олиб кетишига гувоҳ бўлсак керак. Ҳар доимгидек тадбир 11 январда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу кунда худди "класико"даги каби дунё иккига бўлинади: Лионель Месси - Криштиану Роналду.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика