Latest news

23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  7 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  34 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  14 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  2

Қирғизистонда "Фарғона водийси кубоги" ўтказилади News

Қирғизистонда "Фарғона водийси кубоги" ўтказилади

Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Борган сайин қитъа клублари ўртасидаги турнирлар ва Осиё кубоги иштирокчилари географияси кенгайиб бормоқда. Бу эса Осиёнинг барча мамлакатларида ҳам қўшни давлатлар футболига бўлган эътибор ортишига хизмат қилмоқда.

Шу ўринда жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали ҳам янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтади. Унда Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишади. Учрашувлар Баткен шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Таъкидлаш жоиз, келаси йиллардан анъанавий тарзда ўтказилувчи мазкур мусобақада янада кўпроқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика