Latest news

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  3 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Қирғиз Республикаси етакчиси "Барселона" президенти билан учрашди News

Қирғиз Республикаси етакчиси "Барселона" президенти билан учрашди

Бугун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Испаниянинг “Барселона” футбол клуби президенти Жоан Лапорта билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент Жапаров фахрий меҳмонни илиқ кутиб олди ҳамда бир асрлик тарихга эга клубнинг Қирғиз Республикасига ташрифи барча қирғизистонликлар учун улкан ғурур эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Садир Жапаров Жоан Лапорта бошқарувида каталонияликлар шарафини Роналдиньо, Месси, Пуйол, Хави, Иньеста, Неймар каби таниқли футболчилар ҳимоя қилганини ва клубнинг изчил ривожланишига қўшган ҳиссасини таъкидлади. Улар ўзларининг ажойиб қобилиятлари билан бир неча бор Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланишган.

“Клуб футбол, футзал, гандбол, баскетбол, волейбол, регби ва енгил атлетика бўйича жамоаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Бу ёндашув “Барселона”ни чинакам машҳур клубга айлантирган. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз, кучли иродангиз ва тинимсиз меҳнатингиз туфайли бу мақом сақланиб қолмоқда. Сизнинг раҳбарлигингизда футбол клуби Қатарда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди, унда “Барселона”нинг 17 нафар футболчиси ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилди”, — деди Садир Жапаров.

Давлат раҳбари Қирғиз Республикасида илк бор “Барселона” академиясининг очилиши миллий терма жамоанинг профессионал даражада юксалиши учун имкониятлар яратиши, шунингдек, туризм, спорт, инвестициялар ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга ижобий мультипликатив таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Каталония жамоаси президенти “Барселона” ўз принциплари, қадриятлари ва ўйин услубини турли спорт турларида тарғиб қилишини таъкидлади ҳамда Садир Жапаровга Марказий Осиёда спорт ташкилоти тажрибасини оммалаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Жоан Лапорта Қирғиз Республикасида очилаётган янги “Барселона” футбол академияси клубнинг бой тарихига асосланган ҳолда спортчиларнинг шахсий ўсишига ҳисса қўшишига, уларнинг салоҳиятини максимал даражада оширишга, шунингдек, мухлисларнинг спортга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришига ишонч билдирди.

Учрашув сўнгида Садир Жапаров Қирғиз Республикасида “Барселона” футбол академиясининг очилишида кўрсатган ёрдами ва шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда шахсан иштирок этгани учун Жоан Лапортага яна бир бор миннатдорчилик билдирди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика