Latest news

19:12"Реал" — "Лас-Пальмас". Вальверде, Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  1 18:50ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон - Туркманистон (LIVE)  11 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  9 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  4 17:53АПЛ. МЮ, "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  4 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  4 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  19 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  2 14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  2 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  2

Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса News

Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса

Қўшниларимизнинг футболида катта ўзгариш бўлмоқда.

Қирғиз футболи бизга асосан терма жамоа даражасида ва Осиё Кубоги каби катта мусобақалардаги иштироки билан қизиқ. Қолган вақти эса қўшниларимиз футболи ҳақида кўп хабарлар эшитмаймиз, аммо сўнгги йилларда футбол спорт тури ушбу мамлакатда ҳам катта ўсишга эришди. Қирғиз Республикаси терма жамоаси  2019 йилги Осиё Кубогида ўз тарихида илк бор Осиё Кубогида иштирок этди. Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган мусобақада қўшниларимиз гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, 1/8 финалга қадар етиб боришганди. Плей-офф босқичининг дастлабки учрашувида қирғизлар мезбон БАА терма жамоаси билан тўқнаш келишган ва фақатгина қўшимча таймларда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Тажрибали мутахассис Александр Крестинин мамлакат терма жамоаисини деярли 10 йил вақт давомида бошқарган. Крестинин кейинчалик "Бунёдкор" ва "Локомотив"да ҳам бош мураббий бўлиб ишлаганидан хабарингиз бор.

Ўтган йили эса Қирғиз Республикаси терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба мундиал саралашининг учинчи босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Энди асосий мавзу, Қирғиз футболида бўлаётган ўзгаришларга қайтсак.

2024 йил 20 декабрь куни "Қирғизистон профессионал футбол лигаси" ассоциацияси Юридик шахслар бирлашмаси аъзоларининг навбатдаги умумий кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди ва кўриб чиқилди: ҚПФЛ(Қирғизистон Профессионал Футбол Лигаси) таркибига янги аъзоларни қабул қилиш, ташкилотнинг ўтган мавсум учун ҳисоботи ва келгуси 2025 йил учун тайёрлаган режалари тақдим этилди.

Умумий йиғилишнинг якдил қарори билан 4 та янги клуб: "Азиягол" (Бишкек), "Барс" (Қоракўл), "Бишкек сити" (Бишкек) ва "Ўзгөн" (Ўзген) ҚПФЛ аъзолигига қабул қилинди. Шу тариқа, 2025-йилги мавсумда Қирғизистон Республикаси Премер-лига жамоалари ўртасидаги чемпионатда 14 та клуб иштирок этади. Бунга қадар иштирок жамоалар сони 10та эди.

Лига иштирокчилари сонини сунъий равишда кенгайтириш қанчалик тўғри қарор эканлиги, ушбу клублар қаердан ва қандай қилиб яратилаётгани ва ушбу қарор мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қандай фойда келтириши мумкин деган саволлар билан сайтимизнинг яқин дўсти ва Қирғиз футболи эксперти Тенгелбес Мусаевга мурожаат қилдик. (Мусаевнинг телеграм канали @tengelbes ва "TM Podcast" подкасти)


- 20 декабрь куни ҚПФЛнинг навбатдаги йиғилишида мамлакат чемпионатида тўртта янги клуб иштирок этиши ҳақидаги қарор қабул қилинди. Энди чемпионатда аввалгидек 10 та эмас, 14 та жамоа иштирок этади. Бу қарорнинг сабабларини биласизми? Нега бундай қарор қабул қилинди?

- Бундай қарор қабул қилинишнинг асосий сабаби, ички чемпионатнинг кучсиз даражаси деб ҳисоблашимиз мумкин. Сир эмаски, Қирғизистон Премер-лигасининг савияси жуда паст. Бунга далил сифатида, ОФКнинг клублар рейтингидаги эгаллаб турган ўрни. Қирғизистоннинг фақатгина битта вакили(айнан мамлакат чемпиони) Осиёдаги клублар ўртасидаги ўтказиладиган мусобақаларга йўлланма олади. У ҳам бўлса фақатгина ОФК Чақирув Лигасига ва фақатгина плей-офф саралаш босқичи орқали, яъни ҳатто ушбу мусобақага тўғридан-тўғри йўлланма берилмайди.

Кучли ички чемпионатсиз сифатли миллий терма жамоа йиғиб бўлмайди. Ёшлар, ўсмирлар ва мамлакатнинг асосий терма жамоаси даражасида ҳам. Премьер-Лигадаги иштирокчилар сонининг кўпайтирилиши ҳам айнан шу сабабларга боғлиқ. Кўпроқ жамоалар - кучлироқ рақобат, янада каттароқ география ва қамровдир. Кўпроқ жамоалар - келажакда миллий терма жамоага чақирилиши мумкин бўлган кўпроқ ўйинчилар сони.

Янги клублар қаердан ва қандай пайдо бўлганининг сабаблари менга номаълум. Бу воқеийлик барча учун кутилмаганда рўй берди. Сабаби, янги ташкил этилаётган тўртта клубнинг учтаси нолдан ташкил қилинмоқда. Илгари фаолият юритган ягона клуб - "Азиягол". У ҳам бўлса фақатгина болалар футбол академияси даражасида мавжуд эди. Катталар жамоаси энди пайдо бўлди.

- "Азиягол," "Бишкек Сити," "Барс" ва "Ўзген" клублари миллий чемпионатнинг янги иштирокчилари бўлади.Улар ҳақида нималарни билишимиз керак? Бу янги жамоалар қай тарзда пайдо бўлди?

- "Азиягол" ҳақида гапириб ўтсам. Ушбу клуб бунга қадар ҳам фаолият юритаётган эди, академия даражасида бўлса ҳам. Энди эса ушбу клуб раҳбари профессионал клуб ташкил қилишга қарор қилди. Шундай қилиб, ушбу клубда тўлиқ тизим яратилди, барча ёш тоифадаги жамоалар билан. "Азиягол" сафида тарбияланаётган ёш футболчилар энди асосий жамоа таркибига ўтишга ҳаракат қилишади. Клуб президенти - Бобур Толбаев. Толбаев Қирғизистонда машҳур тадбиркор ва меценат. Бош мураббий ким бўлишини эса ҳали расман эълон қилишмади, лекин жамоани Ислом Аҳмедов бошқаради деган маълумот пайдо бўлди. Аҳмедов "Абдиш-Ота" билан икки маротаба чемпион бўлди ва ОФК Кубоги ярим финалига қадар етиб борди, бироқ клуб тажрибали мутахассис билан шартномани узайтирмади ва янги таклиф бермади. Ислом Аҳмедов "Азиягол"ни бошқаришига яна бир сабаб, ушбу жамоада директор ва мураббий ёрдамчиси сифатида тайинланган шахслар, бунга қадар Аҳмедов билан "Абдиш-Ота" сафида бирга ишлашган.

"Бишкек Сити" - бу нолдан бошланаётган мутлақо янги лойиҳа. Клуб раҳбарияти бош мураббий лавозимига бразилиялик мутахассисни таклиф қилди. Унга Қирғиз Республикаси терма жамоаси ва "Андижон" собиқ футболчиси Эдгар Бернхардт ёрдам беради. Клуб аллақачон бир қатор бразилиялик футболчилар билан шартнома имзолаганини эълон қилган. Ҳозир жамоа фаол тарзда йиғинлар ўтказмоқда ва ўйинчилар бир-бирларини ўрганишмоқда. Ушбу лойиҳани  Наримон Тюлеевга алоқадор эканлигини айтишмоқда.

"Барс" - бу яна бир дебютант жамоа. Клуб Қоракўл шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Умумий олганда, бутун Иссиқ-Кўл вилоятини. Анча вақтдан бери мамлакат Олий лигасида ушбу вилоятдан бирорта жамоа йўқ эди. 2000-йилда "Иссиқ-Кўл" клуби (чемпионатдаги сўнгги ўрин, 22 та ўйин: 1та ғалаба, 1та дуранг ва 20та мағлубият) ва 2011-йилда (жамоа мавсум давомида мусобақани тарк этишга қарор қилади). Ҳозир эса бу жуда катта молиявий имкониятларга эга бўлган улкан лойиҳа. Клуб чемпионликка асосий даъвогарлардан деб ҳисобланмоқда. Бош мураббий лавозимига алоҳида эътибор берилмоқда. Жамоани эса барчага таниш бўлган Александр Крестинин бошқаради. Ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу жамоага ўтган Қирғизистон миллий терма жамоасининг бир қатор тажрибали ўйинчилари/собиқ ўйинчиларини айтиб ўтиш мумкин. Шунингдек, таркиб легионерлар(асосан россияликлар) ва бир нечта маҳаллий футболчилар билан тўлдирилиши мумкин. Ҳеч қаерда "Барс" клуби президенти ёки эгаси ким эканлиги ҳақида очиқ маълумот йўқ, аммо кўплаб мухлислар изоҳларда, клуб футболни жуда яхши кўрадиган ва ўзи Иссиқ-Кўл вилоятида туғилган мамлакат президентининг симпатиясига эга бўлади деган тахминларни билдиришмоқда.

"Ўзген" - тахминан 70 минг кишилик шаҳарда ташкил этилган клуб ва Қирғизистон футбол харитасидаги янги нуқта. Тўғрисини айтсам, "Ўзген" қачон мамлакат олий лигасида иштирок этганини ва умуман бундай ҳодиса бўлгани ёки содир бўлмаганини, билмайман. Клубни бошқариш маҳаллий ёш мутахассис Нодирбек Мамадалиевга топширилди. Мамадалиев бир қатор клублар, ёшлар ва миллий терма жамоада ишлаган, аммо бу унинг Премер-лига клуби бош мураббийи сифатидаги биринчи тажрибаси бўлади. Клуб фаол трансфер сиёсатини олиб бормоқда ва сифатли футболчиларни таклиф қилмоқда. Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, "Ўзген" ҳомийси "Ред Петролеум" ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлади.



- Янги ташкил этилган тўрт клубнинг қайси бири ўз олдига каттароқ мақсадлар қўймоқда ва қайси жамоанинг амбициялари каттароқ?

- Шубҳасиз, бу "Барс". Клуб футболчиларга жуда яхши шартномалар таклиф қилмоқда, чет эллик ўйинчилар ва мутахассисларни таклиф қилинди. Машғулот жараёни учун жуда яхши шароит яратилмоқда ва Туркияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган. Менга маълум бўлишича, клуб ФНЛнинг "Енисей" ва "Чайка" жамоалари билан назорат ўйинларини ўтказиш бўйича келишувга эришган. Энди фактор - бош мураббийнинг ким эканлиги.

- Ушбу клубларда нормал фаолият юритиш учун етарлича инфратузилмага эгами?

- Бу саволга аниқ бир жавоб бера олмайман. Бир томондан "ҳа", бир томондан эса "йўқ". Мисол тариқасида "Азиягол" клубига қарайлик. Клуб президенти Иссиқ-Кўл соҳилида жойлашган пансионатга эгалик қилади. Жамоа янги мавсумга тайёргарликни ўша ерда ўтказади. Клуб мавсум давомидаги паузадан фойдаланиб, исталган вақтида ўша базада йиғин ўтказиши мумкин. Кўпчилик клублар бундай шароитга эга эмас ва бунга қурби етмайди, бироқ клубнинг Бишкекда стадиони йўқ. Жамоа ўз ўйинларини қаерда қабул қилишини билмайман.

Ёки "Барс"ни олайлик. Ёзгача жамоа "Мурас Юнайтед"нинг янги қурилган базасида жойлашади. Аммо кейинчалик, Қоракўлдаги стадионда таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг клуб ўша ерга кўчиб ўтади ва уй ўйинларни қабул қилади. "Бишкек сити" ва "Ўзген" инфратузилмаси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Фақат шуни айтишим мумкинки, ҳозир иккала клуб ҳам фақатгина меҳмон жамоа сифатида иштирок этмоқда. "Сити" Қирғизистон футбол Иттифоқи академияси ҳудудида, "Ўзген" эса Ўш шаҳридаги академия майдонида машғулот ўтказяпти. Улар расмий ўйинларни қаерда ўтказиши ҳозирча номаълум.

- Бу клубларнинг лойиҳаси қанчалик узоқни кўзланган ҳолда тузилмоқда? Клубларни молиялаштириш қисқариши туфайли клублар бир неча йилдан кейин фаолиятини тўхтатиб қўймайдими? Ёки улар Тошкентнинг "Бунёдкор"ига ўхшаб ўртамиёна жамоа бўлиб қолишадими?

- Бу савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Жавобни эса фақат бир муддат вақт ўтгандан кейин билиб оламиз. Клуб раҳбарлари ва бошқарувчилари футболдан ҳафсаласи пир бўлмаслиги ва келажакда лойиҳага қизиқишда давом этишларини хоҳлаймиз. Энг муҳими, жамоалар раҳбарияти ўз қарамоғидагиларнинг кундалик ҳаётида фаол иштирок этишини ва барча масалаларга эътиборли бўлишларини истайман. Ҳар бир мағлубият учун қайғуриш ёки аксинча, ҳар бир ғалабадан жуда хурсанд бўлишлари. Футболчилар эса яхшироқ натижаларга эришиш учун бор кучини ишлатишлари керак. Бундай ҳолатда барча фойда кўради.

- Лига иштирокчилари сони кўпайтирилганининг қандай фойдали жиҳатлари бор деб ўйлайсиз?

- Келажакда бу ўз мевасини бериши аниқ. Ушбу қарорлар натижаси кўрина бошлайди, аммо ҳозир эмас. Жамоалар қанчалик кўп бўлса, ўйинчилар сони шунчалик кўп бўлади. Демак, миллий терма жамоа бош мураббийи учун танлов янада кўпроқ бўлади. Яъни ҳар бир позицияда кўпроқ рақобат бўлади. Даражаси ўсиб кетган ўйинчилар, маҳаллий чемпионати кучлироқ мамлакатларга кетишади, уларнинг ўрнини эса янги истеъдодлар эгаллайди.

Қисқа муддатли истиқболда эса, бу яхши натижаларга олиб келмайди. Майдондаги легионер футболчилар учун лимит саккизтагача оширилади. Шундай қилиб, кўплаб маҳаллий футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишади. ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоамиз бош мураббийи учун яна бир муаммо пайдо бўлади.

- Бу қарор ички рақобатни ва маҳаллий футболни ривожлантиришга ҳисса қўша оладими? Сизнингча, бу қарор қанчалик тўғри?

- Менинг фикрим ҳар доим тўғри бўлиб чиқавермайди. Бу масалада мендан кўпроқ биладиган ва яхшироқ тасаввурга эга мутахассислар бор, лекин менинг шахсий фикримга кўра, янги ташкил этилган жамоалар бирдагина энг юқори дивизионга йўл олишлари нотўғри. Улар қўйи лигалардан ўтиши керак. Миллий Лигада бир мавсум бўлса ҳам қатнашишлари керак. Етарли инфратузилма яратилиши, ходимларнинг квалификацияси оширилиши, қандайдир тизимли структура барпо этишлари керак. Оддий тажриба орттириб, кейинги қадамни ташлашлари керак. Ҳозир эса вазият бутунлай бошқача. Шошилинч равишда шартномалар имзоланмоқда, нафақат футболчилар, балки ходимлар(шифокорлар, менежерлар, массажистлар ва бошқалар) билан ҳам. Клублар ҳатто тўлиқ жиҳозланиб улгурмаган, шошилинч равишда Инстаграм саҳифалари ва Chat GPT ёрдамида логотиплар яратилган. Таққослаш учун, иқтисодий ва футбол ўлчовлари бўйича жуда ривожланган Жанубий Корея чемпионатида Премер-лигадаги жамоалар сони бизникидан ҳам кам - 12 та.

- Янги мавсумдан кутилмаларингиз қандай?

- Ҳозирча жавоблардан кўра саволлар анча кўпроқ, аммо янги мавсум жуда қизиқарли бўлиши аниқ. Гап фақат янги клубларда эмас, кўпгина лига иштирокчилари катта ўзгаришларга қўл уришди. Масалан, ўтган мавсумдаги жами 10та иштирокчи жамоанинг нақд 6таси янги чемпионатни янги бош мураббийлар билан бошлаши мумкин. Янги мураббий, ҳар доим катта ўзгаришлар дегани. Шу сабабли, жуда кўп футболчилар ўз клубларини ўзгартиришмоқда, ваҳоланки Лига стартига бор-йўғи 1,5 ой вақт қолди. Шунингдек, бизда ВАР тизимини тўлиқ жорий этиш ва ўйинларни кечқурун ўтказиш режалаштирилмоқда, бундай ўзгаришлардан мухлислар ютади. Умуман олганда, бу жуда қизиқарли бўлади ва ҳамма янги мавсумни интиқлик билан кутмоқда.


Минтақамиздан яна бир мисол

2023 йилнинг 1 апрелида Туркманистон Футбол Федерациясининг навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишида, янги "Арқадағ" жамоасини миллий чемпионатнинг энг юқори дивизионига қабул қилишади. Жамоа дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ чемпионликни қўлга киритади ва 24та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 100% фоизлик натижа билан Лига ғолиблигини қўлга киритганди.

Бироқ ушбу клуб Туркманистоннинг собиқ президенти ва Туркман халқининг етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси билан ташкил этилган. Туркманистон сиёсий режимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг барча энг яхши ўйинчилари дарҳол клубга қўшилган. Ҳатто "Арқадағ" ўзига керакли футболчиларни сотиб олиши учун трансфер ойнаси махсус узайтирилган. Қирғизистон Премьер-Лигасида эса бундай ҳолатлар рўй бермаслиги аниқ.


Қўшниларимизнинг футболида муҳим бир воқеийлик рўй бермоқда. Ушбу қарорлар мамлакат футболини янги даражага олиб чиқадими ёки ушбу лойиҳа якунда омадсиз бўладими? Бунинг барчасини вақт кўрсатиб беради. Ҳозирча эса қўшниларимизга омад тилаб қоламиз.



Rating: +7   

Comments

+2   
19 jan 15:30:10
Azizbek Rustamovich
Reply to comment by Аих
Айнан футбол оркали буни йукотиш мумкин, масалан урта осие футболчилари легионер хисобланмайди, дейлик Пахтакор да козок киргиз тожик туркман футболчилари булса ажойиб булади
Imenno o‘zbeklarda millatchilik kuchli emas. Lekin qirg‘iz qazaq tojiklarda kuchli. Futbol orqali yo‘qolguncha qaysi bechora futbolchilar xaqoratlarga chidash kerak. Qolaversa bizni chempionat qirg‘iz va tojiklarnikidan ancha kuchli. Ular bizga nima bera oladi. Kuchli futbolchilar chiqargan taqdirda ham bizga emas, Rossiyaga intiladi
+1   
19 jan 15:06:18
Аих
Reply to comment by Azizbek Rustamovich
Qo‘shma chempionat masalasi og‘irroq. Markaziy Osiyoda millatchilik kayfiyati juda kuchli. Ayniqsa o‘zbeklarni kamsitish xollari juda ko‘p. Bu bo‘lmaydigan ish.
Айнан футбол оркали буни йукотиш мумкин, масалан урта осие футболчилари легионер хисобланмайди, дейлик Пахтакор да козок киргиз тожик туркман футболчилари булса ажойиб булади
+1   
19 jan 14:58:07
Soccerland777
45.000 minglik yurta koʻrinishda stadion qurishyapti. Bu yil bitadi.
+1   
19 jan 14:40:24
Azizbek Rustamovich
Reply to comment by Аих
Биз Узбекистон 12 та нормальный клуб билан 2 круг чемпионат килилишим керак+ урта осие (турон) мамлакатларидан 2-3 жамоадан йигиб лига ташкиллаштириш лозим! Группавой этам килиб 2 кругдан, шунда хам биз хам кушниларимиз кучаяди, бу 3-5 йилдан кейин албатта уз мевасини (натижасини) курсатади, качонки чтмпионатлар кучайса кизикиш ортса мухлислар купайса шуни УЗИ бизга (футболимизга) анча фойда , чет елга 10-15 футболчини сотиш билан термани кучайтириш билан иш битмайди, бу максад булмаслиги керак, бизга узимизни (турон) ички футболни ривожлантириш лозим шунда футбол оммалашади чемпионатимиздан кучли футболчилар чикиб топ 5 га кетаверади ва у йерда бемалол асосий таркибда тушади, 10 йилда 1 дона хусанов чикарадиган футболдан фойда йог
Qo‘shma chempionat masalasi og‘irroq. Markaziy Osiyoda millatchilik kayfiyati juda kuchli. Ayniqsa o‘zbeklarni kamsitish xollari juda ko‘p. Bu bo‘lmaydigan ish.
+1   
19 jan 14:18:01
Proud to be Uzbek
Bu rivojlanishda Qirg’iziston Prezidenti Sadir Japarov orni katta menimcha. Chunki futbolga qiziqadigan odam. Ozining ham futbol oynayotgan videolari kop tarqalgan.
+1   
19 jan 13:04:43
Аих
Биз Узбекистон 12 та нормальный клуб билан 2 круг чемпионат килилишим керак+ урта осие (турон) мамлакатларидан 2-3 жамоадан йигиб лига ташкиллаштириш лозим! Группавой этам килиб 2 кругдан, шунда хам биз хам кушниларимиз кучаяди, бу 3-5 йилдан кейин албатта уз мевасини (натижасини) курсатади, качонки чтмпионатлар кучайса кизикиш ортса мухлислар купайса шуни УЗИ бизга (футболимизга) анча фойда , чет елга 10-15 футболчини сотиш билан термани кучайтириш билан иш битмайди, бу максад булмаслиги керак, бизга узимизни (турон) ички футболни ривожлантириш лозим шунда футбол оммалашади чемпионатимиздан кучли футболчилар чикиб топ 5 га кетаверади ва у йерда бемалол асосий таркибда тушади, 10 йилда 1 дона хусанов чикарадиган футболдан фойда йог
   
19 jan 17:37:31
Umid Nortojiyev
Reply to comment by Аих
Биз Узбекистон 12 та нормальный клуб билан 2 круг чемпионат килилишим керак+ урта осие (турон) мамлакатларидан 2-3 жамоадан йигиб лига ташкиллаштириш лозим! Группавой этам килиб 2 кругдан, шунда хам биз хам кушниларимиз кучаяди, бу 3-5 йилдан кейин албатта уз мевасини (натижасини) курсатади, качонки чтмпионатлар кучайса кизикиш ортса мухлислар купайса шуни УЗИ бизга (футболимизга) анча фойда , чет елга 10-15 футболчини сотиш билан термани кучайтириш билан иш битмайди, бу максад булмаслиги керак, бизга узимизни (турон) ички футболни ривожлантириш лозим шунда футбол оммалашади чемпионатимиздан кучли футболчилар чикиб топ 5 га кетаверади ва у йерда бемалол асосий таркибда тушади, 10 йилда 1 дона хусанов чикарадиган футболдан фойда йог
Ja aqlli ekansiz nega futbolni ichida emassiz? Nega murabbiy emassiz savol?
   
19 jan 12:38:28
Is'hoqjon Ro'ziyev
Bularni logosida nima tasvirlangan
   
19 jan 12:35:52
Bekzod Allanazarov
Омад
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика