Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Қатарнинг йиғини давом этмоқда News

Қатарнинг йиғини давом этмоқда

Tags :  Қатар
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз Қатар айни пайтда Швейцарияда йиғин ўтказмоқда.

Қатар август ойи бошидан йиғинда иштирок этмоқда. Хосе Каррено бошчилигидаги жамоа 10 августгача Дохада шуғулланган бўлса, кейин машғулотлар Швейцарияга кўчди. Қатарликлар ҳозиргача икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. 8 август куни Дохада Ироқ 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Дастлаб Табата жарима зарбасидан аниқ зарба йўллаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Али Ассадилла орадаги фарқни оширди. Учрашув якунида Жассим Муҳаммад ҳисобни қисқартирди. Ироқликлар мазкур баҳсда экспериментал таркибни синаб кўришди.

Қатар - Ироқ 2:1
Голлар: Родриго Табата 38, Али Ассадилла 50  Жассим Муҳаммад 75

Қатар: Амине Лекомте, Луиз Сеара, Буалим Хухи, Холид Муфта, Иброҳим Мажид, Педро Мигель, Муҳаммад Муса, Родриго Табата, Исмоил Муҳаммад, Абдулраҳмон Муҳаммад, Себастьян Куинтана.

13 август куни эса Швейцариянинг Люцерн шаҳрида Қатар Испания Ла Лигаси аъзоси Бетисга қарши майдонга чиқди. Ўйинда испан клуби кўпроқ захирадаги футболчиларни синаб кўрди. Устунлик Бетис тарафида бўлди ва улар томонидан иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Қатар сафида учрашувда Куинтана анча фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Қатар - Бетис 0:1
Қатар: Амине Лекомте, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳассан, Луис Мартин, Родриго Табата, Холид Муфта, Педро Мигель, Буалим Хухи, Аҳмад Ёсир, Карим Будиаф, Себастьян Куинтана.
Захирадан тушганлар: Аҳмад Аэлдин, Али Ассадилла, Алмуаз Абдулла, Исмоил Муҳаммад, Халифа Абубакар.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика