Latest news

09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  8 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  7 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  2 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  9

Қатар кундалиги. Ватан шаъни учун йўлга чиққан "шерлар", коронавирусга топширилган тест, Бухорони биладиган таксичи News

Қатар кундалиги. Ватан шаъни учун йўлга чиққан "шерлар", коронавирусга топширилган тест, Бухорони биладиган таксичи

Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" ОЧЛ баҳсларида қатнашиш учун Қатарга етиб келди.

ФОТО  "Пахтакор"ни Қатарга кузатиш жараёнидан ГАЛЕРЕЯ

"Championat.asia" ходимлари ҳам айни пайтда Доҳада бўлиб турибмиз ва ўқувчиларимиз учун воқеликларни бевосита шу ернинг ўзидан ёритиб борамиз. Қуйида Қатар кундалигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ватан шаъни учун йўлга чиққан "шерлар"

Чартер рейс Тошкентдан Доҳага қараб 16:00да йўлга чиқиши керак эди. Биз эса Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга эртароқ бордик. "Пахтакор"ни кузатиш жараёнидан ҳамкасбларим Жаҳонгир Файзуллаев ва Ниғмон Нозимов тайёрлаган лавҳани томоша қилиб улгургандирсиз.



Аэропортга келган футболчиларнинг кайфияти қай даражада аъло эканлигини суратлар кўрсатиб турибди. Охирги ўйинларда формага кириб бораётган "шерлар" сафарга финал йўлланмаси учун йўл олишди. Чартерда "Пахтакор" аъзоларидан ташқари ОЧЛда ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар Ильгиз Танташев ва Шерзод Қосимов (бош ҳакамлар), Абдуҳамидулло Расулов, Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко (қанот ҳакамлари)лар ҳам учишди. Олдинроқ ЎФА матбуот хизмати ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ўйинларда ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлашини эълон қилганди. Аммо, Абдуллаев қолганлар билан бирга учмади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўтиши лозим бўлган U-19 Осиё чемпионати олдидан малака ошириш ва тажриба тўплаш мақсадида ЎФАдан беш нафар ходим ҳамда камина ҳам чартер рейс билан Доҳага учдик.

"Пахтакор"нинг ёш мухлиси Санжарбек ва Жавоҳир Сидиқов.




Коронавирусга топширилган тест

Олдиндан белгиланган вақтда ҳавога кўтарилган учоқ 4 соатлик парвоздан кейин Доҳа аэропортига қўнди. Шу ерни ўзида ташкилотчилар коронавирусга тест олиш учун махсус жой тайёрлаб қўйишган экан. Тошкентдан келганларнинг барчасидан тест олинди ва унинг жавоби чиқмагунча ҳамма меҳмонхонадан чиқмаслиги керак эди. Жавоблар эса 6 соат ичида чиқиши керак эди. Қатар бу нарсага жиддий эътибор қаратяпти ва ҳаммаси қатъий тартибда ўтди. Ҳамкамлар, ЎФА ходимлари ва "Пахтакор" вакиллари бошқа-бошқа меҳмонхоналарга жойлашишди. Уларнинг ҳаммаси мусобақа якунига қадар меҳмонхонадан чиқмаган ҳолда изоляцияда бўлишади. Мен эса умуман бошқа меҳмонхонага кетдим, шу жойда футболчилар билан йўлимиз бўлинди. Энди уларни ўйиндан олдинги матбуот анжумани ва ўйинларда кўришамиз. Чунки, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган барча жамоаларнинг делегацияси беллашувлар якунигача меҳмонхонадан ҳеч қаёққа чиқмаган ҳолда изоляцияга олинадилар. Футболчилар меҳмонхонадан фақат машғулот ва ўйин учун стадионга чиқишлари мумкин. Бу борада қатъий тартиб жорий этилган.

ФОТО  ОЧЛ. "Пахтакор" вакиллари коронавирусга тест топширишди


"Championat.asia" ходимлари эса бошқа меҳмонхонага жойлашдик ва биз бемалол кўчага чиқишимиз, "Пахтакор"дан бошқа жамоаларнинг ўйинларига ҳам боришимиз мумкин. Аэропортда тест топширдик ва ўша ерни ўзида Қатар сим картасини олиб "Ehteraz" мобил иловасини активлаштиришимиз лозим эди. Чунки, тест жавоби айнан ўша иловада акс этади. Яъни, манфий жавоб чиқса иловада сизнинг исм-фамилиянгиз туради ва асосий ойнада яшил рангда Доҳада неча соат, дақиқа ва сониядан бери бўлиб турганингиз кўриниб туради. Исталган жойга кираверишда махсус ходимлар туради ва сиз уларга ўша илованинг асосий ойнасини кўрсатасиз, яшил рангдаги ёзув бўлса сизни мулойимлик билан ичкарига таклиф этишади. Тест жавоби ижобий чиқса, иловадаги ёзувлар қизил рангда порлайди.


Бухорони биладиган таксичи

Аэропортда Ёдгор исмли ўзбек йигити бизни қарши олди, меҳмонхонага такси чақириб беришда ҳам, сим карта билан боғлиқ муаммони ҳал этишда ҳам ёрдам берди. Шу жойда ўша йигитга миннатдорчилик билдириб қоламан, балки ўқиб қолар кундаликни. Хуллас, Ёдгор менга сим картани аэропортдан эмас, меҳмонхона атрофидан олишимни маслаҳат берди. Шунда арзонроқ тушаркан. Аэропортдан ташқарига чиқишингиз билан сизни жуда ҳам иссиқ ва дим ҳаво қарши олади, соат кечки 20:00лар атрофи бўлишига қарамай, ҳаво жуда дим. Турган жойингизда тер босади. Шу сабаб ҳам ОФК ўйинларни кечки вақтга қўйган.

Мени элтиб қўйган Жунаид исмли таксичи қаердан эканлигимни сўради, Ўзбекистондан деганимда - Бухара деб жавоб қайтарди. У Бухорони биларкан. Очиғи, баъзида Ўзбекистон десанг - Пакистан? деб қоладиган такси ҳайдовчиларига ҳам учраганмиз ва бу бироз дилни хира қилади. Жунаид эса Ўзбекистоннни ҳам, Бухорони ҳам билишини айтди. Хуллас, меҳмонхонага борганимда у ердагилар иловани активлаштирмай туриб қандай қилиб юрганимни, мумкин эмаслигини айтиб ҳайрон бўлишди. Вазиятни тушунтирганимдан сўнг хонамга нарсаларни қўйдим ва сим карта олиш учун "City Center"га йўл олдим. Пиёда кетарканман йўлда бир одамдан кўзлаган манзилимга қандай етиб олишим мумкинлиги сўрадим. У ҳам айнан ўша ерга кетаётган экан. Бирга кетамиз деди. Йўл-йўлакай у билан гаплашиб кетдим. Ўзини Раф (Рафаэл) деб таништирган 50 ёшлар атрофидаги эркак канадалик экан ва Доҳада ишларкан. Мен унга Канададан футболчи Альфонсо Дэвисни танисанг керак, "Бавария"да ўйнайди ва яқиндагина Чемпионлар лигасини ютди дедим. У эса бироз ўйланиб - йўқ, танимас эканман. Бизда Хоккей машҳур, футболга қизиқиш унчалик баланд эмас. Балки, шунинг учун танимасам керак, деб жавоб қайтарди.

Манзилга етиб бордик ва ичкарига кирарканман, махсус ходимлар "Ehteraz" иловасини активлаштирмаганимни кўриб жуда ҳайрон қолишди ва қандай қилиб бу ергача етиб келдинг деб сўрашди. Меҳмонхонада ҳам деярли шунга ўхшаш ҳолатга дуч келганим учун бу сафар осонроқ ва тезроқ тушунтирдим вазиятни. Улар ҳам пулни алмаштирадиган жой ва мобил операторлар офисларини кўрсатиб юборишди. Якунда барча кичик муаммолар ҳал бўлди ва энди бемалол Доҳа бўйлаб исталган жойимга бора оламан)


"Пахтакор" қайси меҳмонхонага жойлашди ва улар билан яна қайси жамоалар турибди?

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" жамоаси "Dusit D2 Salwa Road Hotel"га жойлашишди. Энди жамоа ўйинлар якунига қадар шу ерда бўлади. Ушбу меҳмонхонада "шерлар"дан ташқари, яна 5 жамоа жой олган.

"Dusit D2 Salwa Road Hotel"га жойлашган жамоалар:

"A" гуруҳи

"Истиқлол" (Эрон)

"Ал Шорта" (Ироқ)

"B" гуруҳи

"Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Шаҳр Ходро" (Эрон)

"C" гуруҳи

"Персеполис" (Эрон)

"D" гуруҳи

"Сепахон" (Эрон)

Кўриб турганингиздек, ОФК Эроннинг 4, Ўзбекистон ва Ироқнинг биттадан клубларини битта меҳмонхонага жойлаштирган. 4 клуб кеча Доҳага етиб келган, фақат "Персеполис" ва "Сепахон" бугун ушбу меҳмонхонага келиб жойлашади.


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика