Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Қатар ФИФАга 400 млн. доллар пора бергани ростми? News

Қатар ФИФАга 400 млн. доллар пора бергани ростми?

The Sunday Times ФИФАга қарши уруш эълон қилган.

Якшанба куни янги текширувлар ҳақида маълум берилди. Уларнинг асосий қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

- ЖЧ-2018/2022 мезбонлари эълон қилинишидан 21 кун олдин Қатарнинг Al Jazeera (Қатар амири Ҳамад бин Ҳалифа ал Танига тегишли) канали ФИФА билан 400 млн. долларлик ТВ шартнома имзолади. The Sunday Times тасдиқ тариқасида шартноманинг учта муҳим қисми ва Al Jazeera бош менежери Носир Ал Ҳелайфи (ПСЖ президенти), маркетинг бўйича канал директори, ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва бош котиб Жером Валькеларнинг имзоси акс этган скриншотларни тақдим этди.


- Скриншотларда Al Jazeera 150 млн. долларга 2015/2018 йилларда ФИФА томонидан ўтказиладиган барча турнирларни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олгани, яна 150 млн. долларга кейинги 3 йиллик (2019-2022) трансляциялар харид қилингани кўрсатилган. Бу битим орқали араб канали турнирлар трансляциясини Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига сотиши мумкин. Энг асосийси: Шартномада агар ФИФА ЖЧ-2022ни Қатарга берса, 100 млн. доллар миқдорида бонус тўланиши белгиланган.


- Сўнгги имзолар 11 ноябрь куни қўйилган, ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлари 2 декабрь куни эълон қилинди.


- The Sunday Times маълумотларига кўра, рақамлар бу ҳудуд учун аввалги ТВ-шартномалардан беш баравар катта (битим 5 карра қимматга имзоланган)


- The Sunday Times нашрининг ёзишича, уч йилдан сўнг Қатар 480 млн. долларлик яна бир битим таклиф қилган - бу сафар beIN Media Group компанияси номидан. Аммо бу шартномадан скриншот йўқ. Журналистларнинг фикрича, Қатар бу битим билан ФИФА томонидан коррупция ишларини очиш учун ёлланган Майкл Гарсия ҳисоботларидаги баъзи маълумотларни яширган. 2014 йилнинг декабрида Гарсия ФИФА билан ҳамкорликни тўхтатиб, ташкилотни текширув ишлари ҳисоботини тўлиқ эълон қилмаганликда айблади. Шунга қарамай унинг иши туфайли ФИФАда катта ўзгаришлар бўлди ва Йозеф Блаттер истеъфога чиқди.


- Бу The Sunday Times нашрининг биринчи иши эмас. ЖЧ-2018гача мақолаларнинг кўпчилиги Россияга боғлиқ эди. Энди бор эътибор Қатарга қаратилмоқда. Британияликларнинг ёзишича ФИФА ижро қўмитасининг икки вакили (Амаду Диаките ва Исмоил Бҳамжи)га ўша декабрда ўтказилган сайловлардаги овоз учун 1,2 млн. доллар таклиф қилишган. Уларнинг иккаласи ҳам футболдан четлатилди, аммо пора учун эмас, ФИФА ички қоидаларини бузгани туфайли.


- Шу билан бирга The Sunday Times нашрининг маълумотларига кўра, бир умрга футболдан четлатилган Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Қатар аризасини қўллаш учун сирли тўловларга 5 млн. долларга яқин пул сарфлаган.


- ФИФА янги айбловларга муносабат билдирмади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика