Latest news

16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  0 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1

Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур баҳслари якунланди News

Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур баҳслари якунланди

Қашқадарё вилояти футбол федерацияси томонидан бу йилги мавсумга старт берилди.

Ички чемпионатда жами 18 та жамоа иштирок этмоқда. Ушбу ҳафта 2-турнинг барча учрашувлари бўлиб ўтди.

2-тур натижаларига кўра, Элбек Жўраев шогирдлари “Қарлиқ”(Муборак) жамоаси  рақиблар дарвозасига 7та тўп киритишиб  6 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида карвонбошлик қилмоқда.

Қамашининг “Зафар” жамоаси эса  ўз майдонида  Қарши олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия”  жамоасини қабул қилди. Ушбу  баҳсда мезбонлар қамашиликлар 2:0 ҳисобида чемпионатдаги иккинчи ғалабасини нишонлашди.

2-турнинг икки баҳсида футбол мухлислар “голлар шоуси”га гувоҳ бўлишди.

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари  2001 йилларда туғилган тарбияланувчилардан иборат “Насаф-ФМ”жамоаси “Чироқчи” жамоаси меҳмони бўлишди.
Мазкур баҳсда  ёш “насафчилар”  ўзиларидан 15-20 ёшдан катта бўлган чироқчилик футболчиларга қарши  майдонда кураш олиб боришди.

Асабий тарзда ўтган учрашувда  Азамат Алиқулов шогирдлари йирик кўринишдаги 7:4 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди.   

Иккинчи голлар шоуси  кичик “қарши дерби”сида кузатилди  “Бинокор”-“Қарши” жамоалари ўртасида кечган шиддатли баҳсда қаршилик йўлбарслар  Арслон Шаропов  шогирдари  ҳамшаҳрилари дарвозасига нақд 8 та тўп киритишди. Якуний ҳисоб . 8:2   

2-тур натижалари билан танишинг:
“Ҳисор”(Шаҳрисабз) - “Машъал-ФМ(Муборак) ” 0-0
“Семруғ”(Яккабоғ) -“Шўртан-ФМ”(Ғузор) 1-2
“Новқат –CITY”(Касби) -“Кўкдала”(Чироқчи) 3-1
“Аланга”(Косон) -“Қарлиқ”(Муборак)  1-3
“Бинокор”(Қарши) -“Қарши”(Қарши)  2-8
“Чироқчи”(Чироқчи) -“Насаф-ФМ”(Қарши) 7-4
“Зафар”(Қамаши) -“Олимпия”(Қарши ОЗК) 2-0
“Турон”(Қарши ҚСКХК ) -“Нефтчи”(Китоб) 3-0

“Нишон”(Нишон) - “Навбаҳор”(Касби) жамоалари ўртасидаги учрашув қолдирилди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика