Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди News

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди

23-24 февраль кунлари Қаршида ҳақиқий футбол фидойиси, Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд этиш мақсадида футбол бўйича илк халқаро турнир ташкил этилди.

Икки кун давом этган хотира турнирида “Насаф”, “Машъал”, “Шўртан” ва Тожикистонинг “Регар-ТаДаз” жамоалари иштирок этишди.

Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда “Машъал” тожик клубини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Финалда эса “Насаф” “Шўртан”га майдон эгаси ким эканлигини курсатиб қуйди – 4:0.

III ўрин учун баҳс
“Машъал” – “Регар-ТаДаз” 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)

Финал
"Насаф" 4:0 "Шўртан"

Хотира турниридан сўнг мухбиримиз Нуриддин Зайниевнинг фарзанди, Олий мажлис депутати Фарҳод Зайниев билан боғланди.

"Футбол отам учун доим муҳим ҳисобланган. Футбол кунлари Тошкентдан уйга қайтганимда у кишини стадионда учратар эдим. Хатто вилоят ҳокимлигидан кетганларидан сўнг ҳам “Насаф”ни ўйинларидан доимо бохабар бўлиб турардилар. “Насаф”, “Машъал” ва “Шўртан”ни ривожлантириш йўлида дўстлари Баҳром Давлатов билан жуда кўп маслаҳатлашиб бир ёқадан бош чиқариб иш турардилар. Ҳозиргача эслайман, отамнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонада даволанаётганларида Рўзиқул Бердиевни ўзим олдиларига олиб борганман. Улар "Насаф" ҳақида икки соатлаб суҳбатлашиб қолиб кетишар эди. Ҳеч қачон футбол ҳақида гапиришдан, маслаҳат беришдан эринмаганлар. Қашқадарёда вилоятдаги аҳолининг кайфияти “Насаф”нинг ўйинларига қараб ўзгарар эди. Шу сабабли хатто мажлислар ҳам клубнинг қайд этган натижаларига қараб ўтказилган. 2011 йилда “Насаф” ОФК кубогини ютганида телефон қилиб табрикладим. Отам эса бу кубок билан тўхтаб қолинмайди. “Насаф”нинг “Насаф” бўлиши йўлида ҳали тўхтамаймиз дегандилар. Хатто сўнги нафасларида ҳам футболимиздаги натижаларини етказиб турушимни мендан сўраганлари ёдимда", - дейди олий мажлис депутати Фарход Зайниев.

24 февраль, Нуриддин Зайниев ҳаёт бўлганида 68 ёшни қарши олар эди.





Номоз Чориев Қаршидан махсус


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика