Latest news

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

"Қандай қилиб маҳаллий футболчи ўйнайди, агарки вилоятда болалар футболи тизими йўқ бўлса. Йиллар давомида миллиардлаб пуллар ишлатилган клубнинг ҳеч нимаси йўқ". Нодирхўжа Юлдашев — "Қизилқум" ҳақида News

"Қандай қилиб маҳаллий футболчи ўйнайди, агарки вилоятда болалар футболи тизими йўқ бўлса. Йиллар давомида миллиардлаб пуллар ишлатилган клубнинг ҳеч нимаси йўқ". Нодирхўжа Юлдашев — "Қизилқум" ҳақида

Нодирхўжа Юлдашев Навоий жамоасидаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бир даврлар бўлдики, "Қизилқум" иштирокидаги ўйинларда ишлаш ва ҳакамлик қилиш "мутахассис"лар учун байрамдек эди. Ёшлигимда янги йилни шундай кутардим. Киндер Сюрпризни ичидан нима чиқаркан деб. Аслида бундай байрамлар яқин яқингача ҳам тақвимда қизил билан белгиланмаган бўлсада, жуда кўп учраб турарди. Нафақат Навоий томонларда, балки бошқа вилоятларда ҳам биз билмаган байрамлар кўп эди. Ҳозир ҳам бундай тантаналар йўқ эмас, аксар ўйинлардаги ҳакамларнинг ҳунарини кўряпсиз, бу ўз ўзидан деб ўйлайсизми, йўқ албатта, байрам давом этаётганидан буларнинг бари. 

Аслида, уларда нима айб, ҳайитлик бераётган ҳотамтойларга биров тегмаганидан кейин, минг сўм беринг акажонлар деб, кўзлари хавф олдида қолган мушукчаникига ўхшаб турадиган рефериларимизда айб нима, тўғрими? Лекин улар олов билан ўйнашяптилар. Бир кун шундай келади, шундай келади... Бир кун шундай портлайди бу ишлар сичқоннинг уйи минг танга бўлиб қолади.

Яхши ҳамки уларнинг орасида, инсофли, диёнатли, ҳар қандай совғаларни рад эта оладиганлари ҳам бор. Лекин эта олмайдиганлари кўпайиб кетяпти. Бахтга қарши, уларни ушлаб бўлмайди. Қонунчиликка кўра, бундайларни ушлаб қамоққа тиқиш учун, далил керак. Пора деб аталмиш бу далилни эса, ўша воқеа содир этилган жойда, пулни олган ёки олаётган пайти, қўл излари билан тутиш керак. Қийин иш бу, берувчи ҳам, олгувчи ҳам айланиб ўтар йўлларни аллақачон ихтиро қилиб бўлганлар. 

Гапимдан чалғимай, мавзу, "Қизилқум" ва Алиқулов ҳақида эди.

"Қизилқум" ўткан йили икки, балки учга бўлиниб улгурган эди, "группировка"! Бу йил ҳам бу иш давом этмади деб бўлмайди. 

Йил бошида Анталияда жамоанинг бир кунлик машғулотига боргандим. Ўшанда Алиқулов эрага машғулот нечида бўлишини ташкилотчилардан сўраганида, билиб айтиб юборамиз деган жавобни олди. Профессионал клубларда ундай бўлмайди, мураббий 14 кунлик машғулот дастуринини беради, ташкилотчи ўшанга мослаб вақтларни белгилаб бериши керак. Бундан кўриниб турибдики, "Қизилқум" яхши суммага, арзон пакетни танлаган ва уларга қачон нима берилса, шунга кўниб кетиб машғулот ўтказиши керак. Масалан, кучли бешликда турган жамоала ўзлари учун эксклюзив майдонларни танлаганлар. Вақти вақти билан сув қуядиган пайти ёки нимадир форс мажор бўлиб алмашиб турмаса, бошқа пайт ҳаммаси аниқ. 

Жамоани 2022 йил якунига кўра 16 нафар футболчи тарк этди. Уларнинг аксари "Сурхон"га ўтиши керак эди. Лекин режа ўхшамади.  Алиқуловни қийнаган нарса, асосий таркибга қўшилиб, захира ҳам кетгани эмас, бугунги кундаги регламент эди. ПФЛ энди оммавий келиб кетишларга йўл қўйилмаслигини яхши биласиз. Ташкилот жамоалар бир мавсум учун 10 нафардан кўп янги футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат бермайди. Бундан кўзланган мақсад, жамоалар ва ниҳоят узоқ йиллик шартномаларга ўтиши ва ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратиши лозимлиги. Ундан ташқари 20 нафар футболчигина 2001 йилдан катта бўлиши мумкин холос. Бу лойиҳани биринчилардан бўлиб қўллаб қувватлаган кишилардан бириман. Шундай бўлиши керак.

Бу қоида "Қизилқум" каби клублар учун жиддий бош оғриқ. Чунки жамоанинг пойдевори йўқ. Истаган пайтда кетиб қоладиган ўйинчиларни ўрнини тўлдирадиган ёшлар чиқиб келадиган инфраструктураси мавжуд эмас. Анталияда Алиқуловга савол бердим, ёшлар жамоасини вилоятлардаги истеъдодли 18 - 19 ёшли футболчилар билан тўлдирса бўлмайдими? Жавоб қуйидагича бўлди:

- Мен ҳам шуни истаган бўлардим, аммо раҳбарият маҳаллий футболчи ўйнасин деяпти.

Қандай қилиб маҳаллий футболчи ўйнайди, агарки вилоятда болалар футболи тизими йўқ бўлса. Клубнинг академияси йўқ бўлса, давлат учун катта аҳамият касб этадиган тилло кони ҳомийлик қиладиган заводнинг жамоаси ҳеч бўлмаса бир йилда битта болалар ўртасида мусобақа ўтказа олмаса, қаердан мураббий ёш итеъдодларни кашф қилсин!?

Бу муаммо фақат "Қизилқум"да эмас, Суперлиганинг ярим жамоасида мана шундай муаммо. Бундан кейин қийин бўлиб бораверади, аксар клублар 2 ёки 3 йиллик шартомаларга ўтдилар. Олдиндака оммавий кўчиб ўтишлар камайди. 

Ҳакамлардан кўмак йўқ, ўйинчи йўқ, профессионал муносабат йўқ, нима Алиқулов сехргармидики, таёғини силкитиб футболчиларини гол урадиган, дарвозабонини гол ўтказмайдиган қилиб қўйса. Унга вақт берилганда ишларни тўғирлаши мумкин эди. Вақт бу 3 ёки 4 йил дегани. 

Авваллари маҳаллий футболчилар нима учун ўйнаган, мана шу биз билган Шодиев, ака-ука Холиқов, Рустамов, Жўраев. Улардан аввал чиққан Навоий вилояти кашф қилган Николаев, Кирьян, Шишелов ва Байрамов каби ўйинчилар бугун борми? 

Бор, Остон Ўрунов, Жасур Жалолиддинов, Расул Йўлдошев. Лекин улар Навоийда туриб кашф бўлмадилар, бахтларини пойтахтдан топдилар. Чунки бугун катта бир вилоятда, ер бойликлари мавжуд Навоийда тизим йўқ. Йиллар давомида миллиардлаб пуллар ишлатилган клубнинг ҳеч нимаси йўқ. 

Қисқаси, ҳамма айб Алиқуловда эмас! Вилоят ҳоким клуб билан жиддий шуғулланиши ва футболни том маънода тушунадиган ва режа асосида юрита оладиган мутахассисга рулни ишониб топшириши керак. 

2013 йилни жуда яхши эслайман. Равшан Ҳайдаров клуб бош мураббийи. Ҳаммаси яхши, таркиб жуда зўр. Нимадир бўлади, мағлубият. Тошкентда "Бухоро"га қарши бетараф майдонда ўйин бўлган. Ғалати ишлар бўлган мана шу ўйинда. 1:3 ҳисобида ғалаба қозониб туриб, 4:3 ҳисобда мағлубиятга учралган ўйинни камбэк деб билмаганмиз. Бу ерда бошқа сир бор эди.   Шундан кейин Ҳайдаров ҳам кетиб қолган, орадан 1 тур ўтиб мен ҳам. Кўпчилик билмаса керак, 1 йил ярим ставкада Равшан Ҳайдаровга ҳужжатли ишлар бўйича ёрдам берганман. Клубни ОФК лицензиясидан ўтказиш ва шу каби ишларга".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика