Latest news

13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  30 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  20 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4

Қалб армони... News

Қалб армони...

Ёзувчи, шоир Жўра Қўчқоровнинг "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қалб армони...

Самога юлдуздай сочилиб кетдинг

Умрбод қалбда ярам, сен оҳу зорим,

Ўн етти ўғлоним, бевақт ўтдинг

Не зўрларни тиз буккан эҳ, "Пахтакорим".


Қирқ йил ўтибди, қалбдасан ҳамон

Хотиранг ҳамиша юрак тўрида

Билмам ўтар яна, қанчалар замон

Унутилмай яшайсан қалблар қўрида.


"Пахтакор"им дунёда номинг ўчмагай

Ҳақиқий халқ жамоаси, шонинг кўчмагай,

Манман деган рақибнинг эггасан бошин

Йиғлатиб, тўккансан аччиқ кўз ёшин.


"Динамо"ми, "Спартак" барибир эрди

Тошкентга келиб обдон, таъзирин ерди,

Қўлин баланд кўтариб, таслимман дерди

Юртим шаъни деб, "Пахтакор", жонини берди. 


Энди буюк жамоани тушда кўрамиз

Надоматла бош чайқаб, афсус қиламиз,

Ҳам хўрсиниб, ҳам ҳафа бўлиб юрамиз

Қалбдасан "Пахтакор"им, эслаб турамиз.


Ҳозирги "Пахтакор" изингдан борар

Насибдур, Осиёда қучади зафар,

Яқиндир, у кунлар, ўйинни топар

Ўзбекистон жамоаси бўлур музаффар.


Ўзга жамоаларни камситмам сира

"Пахтакор"им бошқача, барибир қара,

Ярим асрдан кўпроқ ишқибоз Жўра

Ўн бир карра чемпион, барчадан зўр, а?

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика