Latest news

11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  6 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  15

Қадрланмаган қадрлилар News

Қадрланмаган қадрлилар

Тунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадан Тошкентга қайтиб келди.

Жаҳон чемпионати-2021даги иштирокини нимчорак финалда Эронга қарши 8:9 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган жамоамиз Вильнюс - Истанбул - Тошкент йўналиши бўйлаб тун ярмидан оққанда пойтахтимизга етиб келишди.

ФОТО  ЖЧ-2021. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди ГАЛЕРЕЯ

Мундиалда футзалчиларимиз мухлислар меҳрини қозона олишди. Тўғри, биз унда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритдик. Лекин, Россия ва Эрон билан ўйинлар, ундаги мағлубиятлардан кейин ишқибозлар йигитларни бирдек олқишлашди. Улар шунчалик муносиб ўйин кўрсатишдики, ҳатто мағлубиятдан кейин ҳам олқиш олишда давом этишмоқда.


Футзалчиларни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига уларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ вакиллари чиқишди. Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек...

Лекин, негадир аэропортда ЎФА раҳбариятидан фақатгина бош котиб Аваз Максумов бор эди. Бўлдими?

Футзалчиларимиз юртимиздан учиб кетишаётганда уларни кузатиб қўйгани ҳеч ким чиқмаганди.


Лекин, Литвадаги ўйинлардан кейин кутиб олишга бошқача тайёргарлик бўлишини кутгандим. ЎФА раҳбарияти чиқишини, карнай-сурнай ва  гуллар билан кутиб олинишини кутгандим. Сабаби, бу йигитлар амалдаги ЖЧ финалчиси Россия ва амалдаги бронза медаллари соҳиби Эрон билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб беришди. Улар энди кўпчилик учун қадрлиларга айланишди. Аммо, ўша қадрлилар кеча ЎФА томонидан қадрланишмади. Футзалчилар мундиалдаги иштирок учун моддий рағбатлантирилиши турган гап. Аммо, аэропортда муносиб кутиб олиш бу умуман бошқа нарса. Ҳар қандай инсон қилган меҳнатлари қадрланишини кўришни хоҳлайди. Делегациямизнинг ҳар бир аъзосига бир боғламдан гул ва ҳеч бўлмаганда иккитадан карнай-сурнай қимматга тушмасди. Фақатгина бу нарсага эътибор қаратиш лозим эди холос.

Жаҳон чемпионатида 4та ўйиндан 3тасини ютқазганимиз рост, лекин изоҳларда ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларга эътибор қаратинг. Уларнинг 99 фоизи ижобий ва йигитларни олқишловчи фикрлар. Шунча меҳр ва олқишга ўз меҳнати билан эришганларни чиройли қилиб кутиб олиш ҳам керак эди. Терма жамоамиз вакилларининг оила аъзолари, мухлислар ва кутиб олиш учун чиққан барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдириб кетишни хоҳлардим.

Бошқа терма жамоаларимизни гуллар ва турли совғалар билан кутиб олишни қойиллатамиз. Футзалчилар ҳам шундай муносабатга муносиб.

2019 йил Олмалиқнинг АГМК футзал жамоаси Бангкокда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни олганидан кейин Тошкентга қайтиб келишганда клуб раҳбарияти уларни мана шундай тарзда кутиб олгани чиқишган. Ёқимли-а?!


Яхши ҳам аксар ўйинчиларни оила аъзолари гуллар билан кутиб олишди. Бўлмаса ким гул берарди уларга?


Шунга қарамай, футзалчиларимиз энг муҳим нарсага эриша олишди - мухлислар меҳри!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика