ПСЖ клуби "япониялик Месси"ни сотиб олмоқчи. У "Барселона" академиясида ўйнаган
24 apr 2019 01:50
News
ПСЖ клуби "япониялик Месси"ни сотиб олмоқчи. У "Барселона" академиясида ўйнаган
ПСЖ япониялик 17 ёшли футболчи Такефуса Кубони қўлга киритмоқчи.
Кубо 2011-йилда «Барселона»нинг таклифига биноан клубнинг ёшлар жамоаси таркибига бориб қўшилган. Бироқ, 4 йил олдин ФИФА томонидан каталонияликларга қўйилган таъқиқ сабаб, у жамоа академиясини тарк этишга мажбур бўлганди. «Кўк-анорранглилар» футболчини ҳозирги кунда ҳам кузатиб бормоқда. Ҳужумкор яримҳимоячининг ўйин услуби Мессиникига ўхшаш бўлиб, унга «Реал» томонидан ҳам қизиқиш бўлмоқда. ПСЖнинг спорт раҳбари Антеро Энрике япониялик футболчи билан келишувга эришиб, уни Францияга олиб келмоқчи.
Айтиш жоизки, Такефуса Кубо айни вақтда Япониянинг «Токио» клуби шарафини ҳимоя қилади. У мамлакат чемпионатининг 7та учрашувида майдонга тушиб, 2та пас беришга эришган.
Link :
Source : RMC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments