Прожектор мавзуси давом этади. Навбат "Нефтчи", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" стадионларига
		
		20 aug 2022 13:19
        News	
	 
				 
				Прожектор мавзуси давом этади. Навбат "Нефтчи", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" стадионларига
"Нефтчи"
Фарғоналиклар ишқибозлар "Истиқлол" аренасига қайтишни интиқлик билан кутаётган бўлсалар ажаб эмас. Иккинчи давра бошланди ҳамки ҳали майдон тўлиқ тайёр бўлмаган. "Нефтчи" вакиллари билан мулоқот қилганимизда барча нарса шай эканлигини, фақат майса меъёрига келмаганини айтишди. Прожектор борасида катта муаммо йўқ. Қўшимча чироқларни ўрнатиб ёритиш даражасини талаб берадиган ҳолга келтиришса бас. Ҳаракатлар эса бошланган. ОАВ қулайлик яратиш мақсадида максимал тезликдаги интернет тизими ҳам олиб кирилганини қўшимча қилиш жоиз. Бу албатта яхши янгилик. Юқорида айтганимиздек асосий муаммо чим билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жамоа кейинги турни ҳам Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида ўтказишга мажбур. "Нефтчи" бу мавсум Суперлигадаги 8та ўйинда рақибларини шу майдонда қабул қилди.

"Сурхон"
Айни пайтда Термиздаги "Алпомиш" стадиони масаласида клуб билан боғланганимизда реконструкция ишлари олиб борилаётганини, тез орада расмий сайти ишга туширилиб бу борада батафсил маълумот беришлини таъкидлади. Гарчи клубдан аниқ жавоб ололмаган бўлсакда, бошқа томондан суриштирдик. Аввалгига қараганда олдинга силжиш борлигини айта оламиз. Клуб яқинда ёритгичларни олиб келган. Шу кунларда уларни ўрнатишни бошлайди. Ортда қолган давр мобайнида "Сурхон" вақтинчалик мезбон сифатида Олмалиқдаги ОКМК, Самарқанднинг "Динамо", Тошкентнинг "Локомотив" стадионларидан фойдаланди.

"Қўқон-1912"
"Нефтчи" сингари қўқонликлар ҳам Яйпанда номинал мезбон сифатида тўп тепмоқда. Қўқондаги "Марказий" стадион чими яхши ҳолатда. Прожектор масаласида ҳали ҳамон сукут, деб тахмин қилган эдик. Бироқ клуб матбуот хизматига алоқага чиқар эканмиз, ёритгичларнинг бир қисми қолганини, ўрнатиш бошланганини маълум қилди. Октябрь ойида ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи Қўқон шаҳрида ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унга қадар жамоа ўз майдонига қайтишга ҳаракат қилади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
                    Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ... Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
                    Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
                    Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди  Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
                    Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments