Latest news

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  2 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   3 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Про лиганинг трансфер ойнасидаги эътиборли ўтишлари News

Про лиганинг трансфер ойнасидаги эътиборли ўтишлари

Ўзбекистонда трансфер ойнаси якунланди.

Про лига жамоалари ҳам имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таркибни кучайтирди. Қуйида энг саралари билан таништирамиз.

Зафар Полвонов

Йўналиш: АГМКдан - "Андижон"га

АГМК клубида асосан захира ўриндиғида қолиб кетаётган ҳужумчи трансфер ойнасининг сўнгги кунларида жамоасини алмаштиришга қарор қилди. Футболчи ўз олдига Суперлигага қайтишни астойдил мақсад қилган “Андижон” клубига кўчиб ўтди. Виктор Кумиков мавсумни қолган қисми олдидан яна бир ҳужумчини жамоага таклиф қилди. Бу орқали таркибни сезирарли даражада кучайтириб олди.

Муҳаммад Исаев

Йўналиш: "Истиқлол"дан - "Янгиер"га

Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган Муҳаммад Исаев эндиликда Про лигада тўп тепади. Футболчи “Янгиер-қурувчи” сафини  тўлдирди. Кўпчилик уни яна Суперлиганинг бирорта жамоасида кўриниш беришини кутишганди. Бироқ у мавсум якунига қадар фаолиятини Про лигада давом эттиришга қарор қилди. 

Темур Исмаилов

Йўналиш: "Динамо"дан - "Бухоро"га 

Мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида бошлаган футболчи давралар оралиғида “Бухоро”га ўтди. Аслида у самарқандликлар сардори сифатида майдонга тушиб келаётганди. Кейинчалик захирада қолиб кетаётгани натижасида, давралар оралиғида Ҳаким Фузайлов жамоасига келиб қўшилди. “Бухоро” ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибни сезирарли даражада кучайтирди. Клуб Суперлига йўлланмаси учун жиддий курашга қўшилиши кундек равшан. 

Суҳроб Бердиев

Йўналиш: "Янгиер"дан - "Андижон"га

Фаолияти давомида Суперлигада ўйнаб келган Суҳроб Бердиев жароҳатидан кейин бироз спорт формасини йўқотгани рост гап. Шу сабаб бўлса керак, футболчи мавсум бошида “Янгиер-қурувчи” либосини кийди. Бу жамоада бирин-кетин голлар уриб, жамоа етакчисига айланди. Ёзги трансфер вақтида эса “Андижон”дан тушган таклифга розилик билдирди ва клуб билан шартнома имзолади. 

Қаҳрамон Баҳодиров

Йўналиш: "Янгиер"дан - "Турон"га

Про лига пешқадами “Турон” ҳам ёзги трансфер ойнасидан унумли  фойданиб, уч нафар янги ижрочини қўшиб олди. Жумладан, таркибга тажрибали қанот ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров билан ҳам шартнома имзолади. Баҳодиров ҳам мавсумни “Янгиер-қурувчи” клубида бошлаган ва жамоа сардори эди. Футболчи биринчи даврадан кейин, янгиерликлар билан хайрлашди ва “Турон” сафини тўлдирди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика