Latest news

08:52Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?  0 08:25Sofascore. БААдаги "ўзбек дербиси"да Ғаниев ва Эркинов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  2 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  0 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  11 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  2 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  23 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  22

Про лига. "Динамо" Жиззахда "Зомин" устидан ғалаба қозонди News

Про лига. "Динамо" Жиззахда "Зомин" устидан ғалаба қозонди

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Зомин" - "Динамо" учрашувига старт берилди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг жараёнини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. Дастлабки дақиқалардан "Динамо" жамоаси ҳужум уюштирмоқда. 

"Динамо" жамоаси икки бор бурчак тўпидан ҳисобни очиши мумкин эди. Андрей Сидоров яратилган имкониятдан фойдалана олмади.

Мезбонлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. Бугун "Зомин" ўйингоҳига бир неча нафар мухлислар ташриф буюришган.

Пенальтии! Бош ҳакам "Зомин" дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Бу вазиятда мезбон жамоа ҳимоячиси Асилжон Мансуров рақиб футболчиси Ойбек Нурматовга нисбатан қўполлик ишлатган эди.

Гоооллл! 31-дақиқада Суҳроб Нуруллоев учрашувда ҳисобни очмоқда, 0:1.

Голдан сўнг "Зомин" жамоаси тўпни назорат қилмоқда. 

Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етмоқда, ҳисоб ҳамон 0:1 "Динамо" жамоаси олдинда.

"Динамо" жамоаси бош мураббийи бугун таркибда бир қатор ротатцияларга қўл урганини кўришимиз мумкин. Ҳусусан Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шаҳзодбек Ҳамидов каби ёшлар бугун асосий таркибда ҳаракат қилмоқда.

Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!

Иккинчи бўлим бошланди!

Гоооллл! Дамир Темиров "Динамо"нинг иккинчи голига муаллифлик қилмоқда. Ҳисоб 0:2.

Зарбааа! "Динамо" футболчиси Ойбек Нурматовнинг зарбасини мезбонлар посбони Жавоҳир Комилов қайтарди. 

Гоооллл! "Зомин" футболчиси Фаррух Ҳожибеков боши билан гол уриб орадаги фарқни қисқартирди, 1:2. Иккинчи бўлим кутганимизданда шиддатли ўтмоқда.

Учрашув давом этади! "Зомин" жамоаси таркибида ўзгариш. Бир неча дақиқалар олдин гол урган Фаррух Хожибеков ўрнига Муҳаммад Норбоев тушди.

"Динамо" таркибида ўзгариш Элдор Бойматов ўз ўрнини Бобур Қосимовга бўшатиб берди.

Сейввв! Мезбонлар посбони жамоасини яна бир голдан қутқариб қолди. Дарҳақиқат ажойиб зарбага дарвозабон ажойиб сейв билан жавоб қайтарди.

"Зомин"да навбатдаги ўзгариш. Асилжон Мансуров ўрнида Миржалол Суюнов ва Марадона Сафаров ўрнида Шерзод Жалилов учрашувни давом эттиради.

Ўзгариш! "Динамо"да Андрей Сидоров ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга тушди, Ойбек Нурматов ўрнига Азимжон Мирзаев тушди.

Майдон эгалари ҳужумлар сонини оширишмоқда. Муҳаммад Норбоевнинг узоқ масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Ўзгариш! Фарҳод Номозов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов майдонга тушди.

"Зомин" катта куч билан олдинга ўтмоқда.

Бош ҳакам учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берди.

Учрашув якунланди. "Динамо" сафарда "Зомин"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан кейин "Динамо" очколари сонини 14тага етказиб 5-ўринда қолган бўлса, "Зомин" 7 очко билан 7-ўринда қолди.


Про лига. 11-тур
11 октябрь, якшанба
ЗОМИН - ДИНАМО 1:2

Гол: Суҳроб Нуруллоев, 30 Дамир Темиров, - Фаррух Ҳожибеков.
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Владимир Назаров

"Зомин": 12.Жавоҳир Комилов, 2.Озодбек Ражабов, 4.Элдор Каримов, 5.Дониёр Умаров, 8.Отабек Аҳмаджонов, 10.Жонибек Кўчимов, 11.Роббим Ҳасанов, 17.Абдумутал Турсунқулов, 20.Асилжон Мансуров, 21.Марадона Сафаров, 22.Фаррух Ҳожибеков.
Захира: 1.Исломжон Асралов, 3.Миржалол Суюнов, 6.Шерзод Жалилов, 9.Лутфулло Файзуллаев, 14.Муҳаммад Норбоев, 16.Ёрмалик Умарқулов, 23.Бобуржон Исроилов, 32.Фазлиддин Деҳқонбоев, 36.Илҳом Норқулов.

"Динамо": 1. Эркин Жаббаров, 2. Ҳакимхон Аъламхонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Элдор Бойматов, 11. Дамир Темиров, 14. Андрей Сидоров, 19. Обид Жўрабоев, 21. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 23. Шаҳзодбек Ҳамидов, 24. Фарҳод Намозов, 78. Ойбек Нурматов.
Захира: 22. Шоҳруҳ Раимов, 5. Аваз Агалиев, 6. Бобур Қосимов, 9. Жаҳонгир Аҳмадов, 20.Шаҳбоз Нуриддинов, 26. Комил Шарафутдинов, 27. Азамат Алланиёзов, 44.Искандар Сиддиқжонов, 95. Азимжон Мирзаев.

Rating: +8   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика