Latest news

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  39 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  29 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 23-тур статистикаси News

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 23-тур статистикаси

Куни-кеча ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ЎЙИНЛАР
23-тур ўйинлари мухлисларга кутилмаган натижаларни тақдим этди дейиш мумкин. Айтиш лозимки, “Б” гуруҳида ҳам ўзига яраша интрига юзага келган. Жамоаларнинг очколари фарқи у қадар катта эмас. Деярли 4та жамоада чемпион бўлиш имконияти ҳамон сақланиб турибди. Бу эса кураш охиригача қизийди демакдир.

Хусусан “Ёзёвон” жамоаси ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилиб, кутилмаганда мағлубиятга учраб, мухлисларини ажаблантириб қўйди. Салимжон Зокиров шогирдларида 1-ўринга кўтарилиш имконияти бор эди. Бироқ “Шердор” футболчилари катта устунликка эришган холда, сафардан уч очко билан қайтишга муваффақ бўлди.

Мусобақа пешқадами “Нурафшон” ушбу турда ҳам мағлуб бўлди. Воҳид Холбоев бошқарувидаги жамоа бу сафар “Ғиждувон” майдонига сафар уюштирди. Мезбонлар ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.  Ушбу муваффақиятдан сўнг ғиждувонликлар очколари сони “Нурафшон”ники билан тенглаштириб олди ва турнир жадвлида 2-ўринга кўтарилди.

ПФЛдан қарзларини тўлиқ узиб бўлмаган “Хотира-79” ушбу турда “Ифтихор”ни қабул қилиб ғалаба қозонди. Гарчи уйчиликлар ўйин куни стадионда йиғилиб, учрашувга чиққан бўлсада, баҳс тақдирини ўз фойдаси томон ҳал қила олди.

Чемпионат аутсайдери “Локомотив-БФК” афтидан ғалабадан умидини узган кўринади. “Темирйўлчилар” рақибларига очко улашишдан чарчамаяпти. Шунга қарамай бош мураббий Леонид Сенкевич фаолиятини давом эттираётгани тушунарсиз. Боз устига Тошкентда малакали мураббийлар етарлича топилаётган даврда “Локомотив-БФК”  раҳбарияти бошқа номзодларни кўриб чиқмаётганини қандай тушуниш мумкин?! “Темирйўлчилар” бу сафар “Лабса”ни қабул қилиб, йирик – 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Яна бир факт: ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа ҳам “Локомотив-БФК” бўлиб турибди, 48та.

«ҒИЖДУВОН» - «НУРАФШОН» 2:0
 «ЁЗЁВОН» - «ШЕРДОР» 1:2
«ХОТИРА-79» - «ИФТИХОР» 1:0
 «ЛОКОМОТИВ-БФК» - «ЛАБСА» 0:3

ГОЛЛАР
* 23-турнинг 4та ўйинида жами 9та гол қайд этилди.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 2тадан гол декмадир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 4тани ташкил этди.
* Қолган 5та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 2тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ортди ва 7та тўп киритилди.
* Турнинг энг тезкор голи 22-дақиқага тўғри келди. “Ғиждувон” ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов “Нурафшон”га қарши баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг сўнгги дақиқада киритилган голи ҳам “Ғиждувон” – “Нурафшон” учрашувида юз берди. Мезбонларнинг тўпурар ҳужумчиси Мансур Отақулов 87-дақиқада учрашувдаги иккинчи голни киритиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди.
* 23-турда иккита футболчи дублга эришди. Искандар Холмирзаев (“Шердор”) ва Баҳром Нарзуллаев (“Лабса”) иккитадан тўп киритиб, ўз жамоасига ғалаба келтирди.
* Шунингдек ушбу турда 1та пенальти қайд этилди. “Ёзёвон” – “Шердор” учрашувида бош ҳакам Темур Тўхтасинов мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бироқ Марадона Сафаров пенальтидан аниқ фойдалана олмади.

23-турда кимлар гол урди?
1. Жамшид Ҳасанов – “Ғиждувон”.
2. Мансур Отақулов – “Ғиждувон”.
3. Искандар Холмирзаев – “Шердор” (2та).
4. Зоҳид Исмоилов – “Ёзёвон”.
5. Санжар Аҳмедов – “Хотира-79”.
6. Баҳром Нарзуллаев – “Лабса” (2та).
7. Ойбек Бобоев – “Лабса”.

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

* 23-тур ўйинларини бошқариб борган ҳакамлар жами 16 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Мезбон жамоалардан 4 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Меҳмон жамоа футболчилари эса нисбатан кўпроқ ўйин қоидасини бузганини кўриш мумкин. Сабаби меҳмонлардан 12та ўйинчи сариқ билан “сийланди”.
* Таймлар бўйича олиб айтадиган бўлсак, биринчи бўлимда 5та иккинчи таймда эса 11 нафар ўйинчига сариқ карточка кўрсатилди.
* Эътиборлиси ушбу турда биргина “Хотира-79” жамоаси футболчиларига сариқ карточка кўрсатилмади. Тартиб-интизом бўйича уйчиликлар бошқаларга ўрнак бўлди.
* Аксинча “Лабса” жамоаси футболчиларидан 4таси сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу борада улар 23-турда “пешқадамлик” қилди.
* Эътиборлиси ушбу турда бирорта ҳам қизил карточка қайд этилмади.

23-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Асомиддин Маматов – “Ғиждувон”.
2. Жаҳонгир Исмоилов – “Ғиждувон”.
3. Орифжон Ҳакимжонов – “Нурафшон”.
4. Орифхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
5. Каримберди Мамадалиев – “Ёзёвон”.
6. Муҳаммад Ражабов – “Шердор”.
7. Искандар Холмурзаев – “Шердор”.
8. Марадона Сафаров – “Шердор”.
9. Ғиёс Турсунов – “Ифтихор”.
10. Шохруҳ Холматов – “Ифтихор”.
11. Аббос Носиров – “Ифтихор”.
12. Ислом Шарипов – “Локомотив-БФК”.
13. Ойбек Бобоев – “Лабса”.
14. Ислом Холиқов – “Лабса”.
15. Тўлқин Умаров – “Лабса”.
16. Валижон Жўраев – “Лабса”.

МУХЛИСЛАР
* ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинларга томошабинларнинг қизиқиши у қадар юқори деб бўлмайди.
* Хусусан 23-турнинг 4та ўйинига жами 874та томошабин ташриф буюрди.
* Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 218та томошабин демакдир.
* Ушбу турда энг кўп томошабин “Ёзёвон” – “Шердор” ўйинида кузатилди.
* Тошкентдаги “Локомотив-БФК” – “Лабса” учрашувига атига 34 нафар ишқибоз ташриф буюрган холос.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«ҒИЖДУВОН» - «НУРАФШОН» 2:0
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони. 257 томошабин.
 «ЁЗЁВОН» - «ШЕРДОР» 1:2
Ёзёвон. “Марказий” стадион. 505 томошабин.
«ХОТИРА-79» - «ИФТИХОР» 1:0
Наманган. “Баркамол авлод” стадиони. 78 томошабин.
«ЛОКОМОТИВ-БФК» - «ЛАБСА» 0:3
Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 34 томошабин.

НАВБАТДАГИ УЧРАШУВЛАР
24-тур. 5 сентябрь (чоршанба)

«Ифтихор» - «Локомотив БФК»
«Шердор» - «Хотира-79»
«Нурафшон» - «Ёзёвон»
«Зомин» - «Ғиждувон»
«Лабса» дам олади

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика