Latest news

11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  3 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  11 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  4 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Ўтган жума куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 10-тур ўйинлари, яъни иккинчи даврасига старт берилди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди дейиш мумкин. “Б” гуруҳидаги ўйинларда фақат мезбон жамоалар ғалаба қозонганини эътироф этмоқ лозим.

Леонид Сенкевич бошқарувидаги “Локомотив-БФК” жамоаси ҳамон ғалаба нима эканлигини билмай келмоқда. “Б” гуруҳи пешқадами “Зомин” эса 1-ўринни ҳеч ким бермасдан келмоқда. Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси унинг ортидан қувишда давом этмоқда.

Самарқанднинг “Шердор” жамоаси ушбу турда “Ифтихор” устидан иродали ғалабага эришганини айтиш мумкин. Олтиариқликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб якунда ғалабани қўлдан бой берди.  

10-турнинг тўртта ўйинида жами 13та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.

Энг кўп гол урган жамоа “Ғиждувон” ва “Шердор” бўлди.

“Зомин” ҳамда “Нурафшон” жамоалари эса ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу турда мезбонлар томонидан киритилган голлари сони 10тани ташкил этган бўлса, қолган 3та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.

10-турнинг энг тезкор голи 8-дақиқага тўғри келди. Аҳамиятлиси “А” гуруҳида ҳам тезкор гол ҳам айнан 8-дақиқада киритилганди. “Ифтихор”нинг иқтидорлис ҳужумчиси Илҳом Алибоев сафарда “Шердор” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ Алибоевнинг жамоаси якунда мағлуб бўлди.  

Аксинча 10-турнинг энг сўнгги дақиқасида киритилган гол 90+1-дақиқада содир бўлди. Бу ҳам “Шердор” – “Ифтихор” ўйинида юз берди. Мезбонларнинг тўпурар ҳужумчиси Фаҳриддин Алимов учрашувнинг қўшимча дақиқаларида меҳмонлар дарвозасига тўп киритиб, жамоасига иродали ғалаба келтирди.    

Ушбу турда 4та футболчи дублга эришди. Шохжаҳон Аббосов (“Зомин”), Фаҳриддин Алимов (“Шердор”), Илҳом Алибоев (“Ифтихор”) ҳамда Равшан Янгиев (“Ғиждувон”) 10-турда рақиблари дарвозасига иккитадан тўп киритди. Эътиборлиси уларнинг ичида биргина Алибоевнинг жамоаси мағлуб бўлди.

Эътиборлиси “Б” гуруҳидаги ўйинларда автогол ва пенальти содир бўлмади.

10-турда кимлар гол урди?
1. Шохжаҳон Аббосов (2та) – “Зомин”.
2. Элбек Равшанов – “Нурафшон”.
3. Мурод Тўйчибоев – “Нурафшон”.
4. Баҳром Нарзуллаев – “Ғиждувон”.
5. Равшан Янгиев (2та) – “Ғиждувон”.
6. Илёс Садриддинов – “Хотира-79”.
7. Умар Наврўзов – “Шердор”.
8. Фаҳриддин Алимов (2та) – “Шердор”.
9. Илҳом Алибоев (2та) – “Ифтихор”.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика