Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  16 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

ПРО-лига-2018. Барча клублар номи эълон қилинди, Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳам бор News

ПРО-лига-2018. Барча клублар номи эълон қилинди, Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳам бор

Tags :  ПРО-лига
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақаси янги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши, Суперлигада жами 12та, Про-лигада эса 16та жамоа иштирок этиши маълум қилинганди.

Суперлигада барча масалалар ҳал этилиб бўлинди, яна тўрт кундан сўнг янги мавсум старт олади. Бугун эса Про-лигада иштирок этувчи жамоалар номи ҳам аниқланди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  Суперлига клублари олдига лицензиялаш бўйича маълум талаблар қўйилган бўлса Про-лига жамоалари ҳам маълум талабларга жавоб бериши белгиланган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мазкур талабларни бажарилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан Ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бугунги кунгача футбол клублари ҳамда унинг инфратузилмаси ўрнатилган тартибда уч мартадан ўрганилди ва текширувдан ўтди. Текширув жараёнида асосий эътибор футбол клубларининг стадионлари ҳолати, у ерда яратилган шарт-шароитлар, клуб инфратузилмаси, футбол базаларидаги умумий ҳолатга қаратилди.

Суперлигадан фарқли равишда, Про-лигада ўйнаш истагида бўлган, бироқ авваллари биринчи лигада фаолият юритмаган жамоалар ҳам бўлди. Бухоронинг “Лабса”, Тошкент вилоятининг “Аҳмад Яссавий” жамоалари бунга мисол бўла олади. Аммо бу жамоаларда шароитлар талаб даражасида эмаслиги, стадион, база масалалари ҳал этилмаганлиги сабабли Про-лигага рухсат берилмади. Шунингдек, Навоий вилоятида Про-Лигада иштирок этишга муносиб жамоа мавжуд эмаслиги вилоят раҳбарияти томонидан маълум қилинди ва Про-Лигада иштирок этувчи жамоа келгуси мавсумда Лигада иштирок этишини таъминлаш борасида ташкилий ишлар амалга оширилишини маълум қилишди. Айни дамда “Қизилқум” клуби вилоят шарафини Суперлигада ҳимоя қилаётгани боис, Про-Лигада иштирок этадиган клубни ташкил қилиш масаласи кейинчалик кўриб чиқилиши билдирилди. Про-лига аъзолари орасида “Янгиер” жамоаси ҳам бўлиши мумкин эди, бироқ вилоят мутасаддилари бу йилча мазкур клубнинг инфратузилмасини шакллантириб олиш таклифи билан чиққанлиги учун улар ҳам Про-лига вакиллари орасига киритилмади. Аниқланган камчиликлар юзасидан футбол клублари раҳбарияти, ҳудудий футбол федерацияси президентларига расмий хат йўлланди.

Про-лига иштирокчилари қаторидан “Ифтихор” номи остидаги жамоа ҳам жой олган. Республика Ёшлар иттифоқи шарафини ҳимоя қилувчи жамоа Про-Лигада дебют мавсумини ўтказади.

Шунингдек, ҳар бир худуддан биттадан футбол клуби иштирок этишига имконият берилган бўлса ҳам, юқорида таъкидланганидек, айрим худудларда Про-Лигада иштирок этувчи футбол клубларига нисбатан белгиланган талабларга жавоб бера оладиган ва иштирок этиши мумкин бўлган футбол клублари мавжуд эмаслиги ўрганишлар давомида аниқланди. Шу муносабат билан, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клубларига тегишли футбол мактабларини тамомлаган ёшларни футболдаги иқтидор ҳамда қобилиятини юқори баҳолаб, Профессионал футбол клубларига жалб этилишида уларга қўшимча имкониятлар яратиш учун ҳар икки клубнинг ёшлар жамоаларига Про-Лигада иштирок этишга рухсат берилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу жамоалар шунингдек, ёшлар ва олимпия терма жамоаларига муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида база сифатида ҳам шакллантирилади.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосаси асосида Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг 23 февралдаги 7-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йилги мавсумда Про-лигада иштирок этувчи футбол клублари қўйидаги таркибда тасдиқланди:

1. “Машъал” (Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри)
2. “Шўртан” (Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳри)
3. “Динамо” (Самарқанд шаҳри)
4. “Истиқлол” (Фарғона вилояти Қувасой шаҳри)
5. “Ёзёвон” (Фарғона вилояти Ёзёвон тумани)
6. “Хотира-79” (Наманган вилояти Уйчи тумани)
7. “Ифтихор” (Ёшлар Иттифоқи жамоаси)
8. “Зомин” (Жиззах вилояти Зомин тумани)
9. “Хоразм” (Хоразм вилояти Урганч шаҳри)
10. “Андижон” (Андижон вилояти Андижон шаҳри)
11. “Орол” (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри)
12. ”Ғиждувон” (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани)
13. “Сурхон” (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри)
14. “Бунёдкор-2” (Тошкент шаҳри)
15. “Пахтакор-2” (Тошкент шаҳри)
16. “Локомотив БФК” (Тошкент шаҳри).

Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий мақсади Про-лига клублари савияси ўртасидаги фарқни максимал тарзда камайтириш, миллий чемпионат баҳсларида фақат замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош бўлган футбол клубларининг иштирокини таъминлашдан иборат.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика