Latest news

22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  4 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  8 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  44 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  8 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  114 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  76 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди News

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди

Давлат раҳбари юртимизда оғир атлетикани ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимотни маъқуллади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишда спорт катта ўрин эгаллайди. “Беш ташаббус” олимпиадаси, республика чемпионатлари доирасида у кенг кўлам касб этмоқда. Шу билан бирга, олимпия спорт турларини ривожлантириб, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги спортчилар билан индивидуал ишлаш тизимини яратиш ҳамда уларни профессионал даражада тайёрлаш учун Оғир атлетика маркази ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Ушбу марказ Спорт вазирлиги ҳузурида Чирчиқ шаҳрида ташкил этилади. У ихтисослаштирилган таълим муассасаси бўлиб, 7-11-синф болаларга сабоқ берилади. Улар илғор усуллар асосида терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрланади. Марказ 2025/2026 ўқув йилидан фаолият бошлаши кўзда тутилган.

Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ҳомийлигида Оғир атлетика спорт клуби ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятида ҳудудий мактаблар очилади.

Умуман, бу йўналишни ривожлантириш мақсадида уч йиллик дастур ишлаб чиқилди. Унда ёшларнинг оғир атлетикага қизиқишини ошириш, ҳудудларда спортчилар учун етарли шароитлар яратиш, селекция жараёнларини рақамлаштириш, малакали хорижий мутахассисларни жалб этиб, илғор тажрибаларни ўзлаштириш каби вазифалар қамраб олинган.

Оғир атлетикани оммалаштириш мақсадида 3 босқичли мусобақалар, Марказий Осиё ва “Uzbekistan Open” очиқ чемпионатларини ўтказиш режалаштирилган.

Юртимизда энг оммавий спорт тури бу футбол. Шу боис маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш мақсад қилинган.

Бунинг учун маҳаллаларда мавжуд стадионлар ва бошқа спорт майдончаларидан самарали фойдаланилади. Улар йўқ жойларда давлат-хусусий шериклик асосида шундай иншоотлар барпо этилади. Эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари ўртасида маҳалла терма жамоалари тузилади. Иқтидорли ёшлар аниқланиб, профессионал футбол муассасаларига йўналтирилади.

Бу борада маҳалладаги ёшлар етакчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ва спорт мактаблари кўмаклашади.

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб, Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида, 8-11-синф ўқувчилари орасидан мактаб футбол етакчиси танлаб олинади. 12-15 ёшлилар ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ҳамда 16-30 ёш тоифалари орасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Булар маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантиришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ёшлар ўртасида спорт ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, мусобақаларни юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Rating: +2   

Comments

   
16 mar 06:52:40
Шухрат Эргашев
Хужакурсинга эмас, халол, хакикий хаваскор жайдари боллалаимиз футбол мактаб ёлланмалари катнашмасдан тащкиллаштириш керак.
   
16 mar 00:40:16
Abdulboyis Karimov
Карор чикаверади амалга ошмайди.
   
15 mar 23:59:29
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:59:26
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:59:15
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:59:01
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:09:40
Fergana uzb
Ажабмас бизни махаллалардаям стадионлар қурилса, хеч бўлмасам 15 сотих ер ажратиб беришса яхши бўларди, махалла ўзи чиройли қилиб қуриб оларди, хозир болалар тошлоқ кўчада футбол ўйнашади машина ўтиб туради илхоқ бўласан киши.
Яхши президентимиз қарор чиқарибди энди стадионга ер беришиб қолар
   
15 mar 23:01:00
ОМАДБЕК
Президентимиз зўр қарор чиқарибди. Лекин яқин 5-6 йилда маҳаллалардаги футбол стадионларига дом, боғча, савдо марказлари қурилиб деярли ярми кетди, бу ишлар хозиргача жадал кетаяпти. Хатто мактаб стадионлариям қулоғини ушлаб кетаяпти. Биздаям 3 йил ичида мактаб стадионига боғча қуриб юборди. Стадиони йўқ маҳаллаларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарса яхши бўларди.
   
15 mar 22:59:12
ОМАДБЕК
Президентимизни зўр қарор чиқарибди. Лекин яқин 5-6 йилда маҳаллалардаги футбол стадионларига дом, боғча, савдо марказлари қурилиб деярли ярми кетди, бу ишлар хозиргача жадал кетаяпти. Хатто мактаб стадионлариям қулоғини ушлаб кетаяпти. Биздаям 3 йил ичида мактаб стадионига боғча қуриб юборди. Стадиони йўқ маҳаллаларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарса яхши бўларди.
   
15 mar 21:57:05
Uz paxtakor Uz
Спорга шунчалик этборлари учун рахмат Президентимизга. Коган пасдегилар халол ишласа хаммаси яхши булади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика