Latest news

15:12ФИНАЛ. "Йокогама Маринорс" - "Ал Айн"  5 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  5 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  8 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  7 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  9 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  37 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  28 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  22

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди News

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди

Давлат раҳбари юртимизда оғир атлетикани ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимотни маъқуллади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишда спорт катта ўрин эгаллайди. “Беш ташаббус” олимпиадаси, республика чемпионатлари доирасида у кенг кўлам касб этмоқда. Шу билан бирга, олимпия спорт турларини ривожлантириб, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги спортчилар билан индивидуал ишлаш тизимини яратиш ҳамда уларни профессионал даражада тайёрлаш учун Оғир атлетика маркази ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Ушбу марказ Спорт вазирлиги ҳузурида Чирчиқ шаҳрида ташкил этилади. У ихтисослаштирилган таълим муассасаси бўлиб, 7-11-синф болаларга сабоқ берилади. Улар илғор усуллар асосида терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрланади. Марказ 2025/2026 ўқув йилидан фаолият бошлаши кўзда тутилган.

Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ҳомийлигида Оғир атлетика спорт клуби ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятида ҳудудий мактаблар очилади.

Умуман, бу йўналишни ривожлантириш мақсадида уч йиллик дастур ишлаб чиқилди. Унда ёшларнинг оғир атлетикага қизиқишини ошириш, ҳудудларда спортчилар учун етарли шароитлар яратиш, селекция жараёнларини рақамлаштириш, малакали хорижий мутахассисларни жалб этиб, илғор тажрибаларни ўзлаштириш каби вазифалар қамраб олинган.

Оғир атлетикани оммалаштириш мақсадида 3 босқичли мусобақалар, Марказий Осиё ва “Uzbekistan Open” очиқ чемпионатларини ўтказиш режалаштирилган.

Юртимизда энг оммавий спорт тури бу футбол. Шу боис маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш мақсад қилинган.

Бунинг учун маҳаллаларда мавжуд стадионлар ва бошқа спорт майдончаларидан самарали фойдаланилади. Улар йўқ жойларда давлат-хусусий шериклик асосида шундай иншоотлар барпо этилади. Эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари ўртасида маҳалла терма жамоалари тузилади. Иқтидорли ёшлар аниқланиб, профессионал футбол муассасаларига йўналтирилади.

Бу борада маҳалладаги ёшлар етакчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ва спорт мактаблари кўмаклашади.

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб, Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида, 8-11-синф ўқувчилари орасидан мактаб футбол етакчиси танлаб олинади. 12-15 ёшлилар ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ҳамда 16-30 ёш тоифалари орасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Булар маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантиришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ёшлар ўртасида спорт ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, мусобақаларни юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Rating: +2   

Comments

   
16 mar 06:52:40
Шухрат Эргашев
Хужакурсинга эмас, халол, хакикий хаваскор жайдари боллалаимиз футбол мактаб ёлланмалари катнашмасдан тащкиллаштириш керак.
   
16 mar 00:40:16
Abdulboyis Karimov
Карор чикаверади амалга ошмайди.
   
15 mar 23:59:29
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:59:26
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:59:15
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:59:01
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 mar 23:09:40
Fergana uzb
Ажабмас бизни махаллалардаям стадионлар қурилса, хеч бўлмасам 15 сотих ер ажратиб беришса яхши бўларди, махалла ўзи чиройли қилиб қуриб оларди, хозир болалар тошлоқ кўчада футбол ўйнашади машина ўтиб туради илхоқ бўласан киши.
Яхши президентимиз қарор чиқарибди энди стадионга ер беришиб қолар
   
15 mar 23:01:00
ОМАДБЕК
Президентимиз зўр қарор чиқарибди. Лекин яқин 5-6 йилда маҳаллалардаги футбол стадионларига дом, боғча, савдо марказлари қурилиб деярли ярми кетди, бу ишлар хозиргача жадал кетаяпти. Хатто мактаб стадионлариям қулоғини ушлаб кетаяпти. Биздаям 3 йил ичида мактаб стадионига боғча қуриб юборди. Стадиони йўқ маҳаллаларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарса яхши бўларди.
   
15 mar 22:59:12
ОМАДБЕК
Президентимизни зўр қарор чиқарибди. Лекин яқин 5-6 йилда маҳаллалардаги футбол стадионларига дом, боғча, савдо марказлари қурилиб деярли ярми кетди, бу ишлар хозиргача жадал кетаяпти. Хатто мактаб стадионлариям қулоғини ушлаб кетаяпти. Биздаям 3 йил ичида мактаб стадионига боғча қуриб юборди. Стадиони йўқ маҳаллаларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарса яхши бўларди.
   
15 mar 21:57:05
Uz paxtakor Uz
Спорга шунчалик этборлари учун рахмат Президентимизга. Коган пасдегилар халол ишласа хаммаси яхши булади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика