Latest news

11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  1 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ» News

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ»

Ўзбек "Эл классико"си номини олган тўқнашув Тошкентда "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
9 август. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 21та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 75та гол киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 70 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Фарғонада ташкил этилган ўйинда меҳмонлар муваффақият қозонишган. Владимир Козак ва Станислав Андреевнинг биринчи бўлимда урган голларига ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов жавоб берган – 1:2.

Тошкент бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2013 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
05.10.2012 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0
22.03.2011 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
11.09.2010 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
15.05.2009 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 16тасида муваффақият қозонган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Нефтчи” Тошкентдан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика