"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади
30 dec 2025 22:40
News
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке қишда жамоасини алмаштириш ниятида. Нидерландия терма жамоасининг 30 ёшли ҳимоячиси АПЛ жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган "Вест Хем"га ўтишдан бош тортди.
talkSPORT хабар беришича, Аке бу қишда "Сити"дан кетишга қарши эмас, бироқ лигада қолиш учун курашаётган жамоага ўтишни истамаяпти. Футболчига "Ньюкасл", "Борнмут", "Кристал Пэлас" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Шаҳарликлар" шартномаси яна бир ярим йилга мўлжалланган Натанни 21 миллион фунтга баҳоламоқдалар.
Испания оммавий ахборот воситалари "Барселона" Акени жиддий жароҳат олган Андреас Кристенсеннинг ўрнини босувчи сифатида кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилган эди, аммо "Ман Сити"нинг талаблари трансферни деярли амалга ошириб бўлмайдиган даражага олиб келмоқда.
Бу мавсумда Аке АПЛда атиги 8 та ўйин ўтказди ва фақат икки марта асосий таркибда майдонга тушди.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments