Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"
30 dec 2025 20:40
News
Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"
"Мен буни кўп марта айтганман ва бу масала бўйича фикримни очиқ билдиришдан чўчимайман. Саудия Арабистонида ўйнаш, енгил айтганда, жуда ёқимсиз деб ҳисоблайман. Миллий мусобақаларнинг бошқа мамлакатга кўчирилиши мухлислар учун муаммолар келтириб чиқаради, айниқса саёҳатларни уюштиришда. Бизнинг кўплаб мухлисларимиз бор ва биз сафарда ўйнаётгандек ҳис қиламиз. Агар мусобақа ўз юртимизда ўтказилганда, "Атлетик"нинг қанчадан-қанча мухлислари бизни қўллаб-қувватлашга келишини яхши биламиз.
Бир неча кундан сўнг мен ота бўламан, хотиним ва ўғлимни қолдириб кетиш менга жуда оғир, аммо бу менинг бурчим. Мен клубнинг ихтиёридаман ва Суперкубокда қўлимдан келганча ҳаракат қиламан," - деди Уильямс.
Испания Суперкубоги 7-11 январь кунлари бўлиб ўтади. 2020 йилдан бери мусобақа Саудия Арабистонида ўтказилиб келинмоқда.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments