Latest news

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Андижон" News

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Андижон"

Муборак шаҳрида "Машъал" ҳамда "Андижон" клублари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтади.
«Машъал» (Муборак) – «Андижон» (Андижон)
15 август. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар
: Д.Пислегин, Н.Рўзимов, О.Абдувасилов, Д.Жалимов.
Назоратчи: А.Попов.

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 25 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 15 ўйнда ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 35:31. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 48, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қизиғи “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0.

Биринчи даврада водийдаги ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни 83-дақиқада Зоҳир Қўзибоев “бургутлар” дарвозасига урганди – 0:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:

03.09.2012 «Машъал» - «Андижон» 1:0
15.10.2011 «Машъал» - «Андижон» 4:0
20.03.2010 «Машъал» - «Андижон» 1:0
24.05.2009 «Машъал» - «Андижон» 2:0
10.07.2008 «Машъал» - «Андижон» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. 11 бор муборакликлар ўз майдонларида ғалаба қозонишган. Фақат 1 марта “бургутлар” воҳадан бир очко билан қайтишган (1995 йил). “Андижон” Муборакдаги охирги 5та ўйинда гол ура олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика