Latest news

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  63 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  4 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Превью. "Динамо" - "Бухоро" News

Превью. "Динамо" - "Бухоро"

Олий лиганинг 17-турида "Динамо" ва "Бухоро" клублари тўқнаш келишади.

«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)
8 август 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Динамо” ва “Бухоро” ҳамда клублари олий лигада шу кунгача 41 бор куч синашишган. “Бухоро” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 57:51. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 67 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 49 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Иккинчи турда Бухорода ўтган баҳснинг биринчи бўлимида “Динамо” сафида Николай Чипев гол уриб ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Жамшид Ҳасанов ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Қизиғи Чипев иккинчи даврада “Бухоро” сафида ўйнамоқда.

Самрқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
12.03.2011 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
09.10.2009 «Динамо» - «Бухоро» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 20та ўйиннинг 10тасида “Динамо” ғалаба қозонган. Тўртта баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. 6та учрашувда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай уч очкога эга бўлган. Охирги икки баҳсда “Бухоро” Самарқандда гол ура олмаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика