Превью. "Бўрилар" сафарда “Кьево”ни енга оладими?
08 feb 2019 22:05
News
Превью. "Бўрилар" сафарда “Кьево”ни енга оладими?
Вероналиклар ўзларига келиб, сўнгги баҳсларда яхши ўйин кўрсатмоқдалар. Охирга вақтларда баъзи учрашувлар "Кьево" фойдасига ҳал бўлган бўлса-да, уларни ишрончли ғалаба деб бўлмайди. Тўғри, жамоа нисбатан кўпроқ гол урмоқда — охирги икки ўйинда 5та гол. Бу аввалги 7та баҳсга қараганда кўпроқ. Лекин "Кьево" сал кечроқ “уйғонмадимикан?” Ахир 22 турда атиги 9 очко йиғиб, юқорига кўтарилиш қийин вазифа-ку?!

Римликлар ўтган тур уйда "Милан"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобда дуранг ўйнашди. “Рома” ғалабага яқин эди, аммо имкониятларидан тўғри фойдалана олмади. Жамоадаги вазият қийинлигига қарамай, бош мураббий Эусебио Ди Франческога босим ўтказишмади. Бу мавсум сафардаги ўйинларда "бўрилар"нинг омади унчалик ҳам юришмаяпти. 11та учрашувда 3 маротаба ғалаба нашидасини суришди, сўнгги 5та ўйинда эса 1 бор ғолиб бўлдилар. Хўш, сиз бугунги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments