Latest news

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Превью. "Андижон" - "Нефтчи" News

Превью. "Андижон" - "Нефтчи"

Мавсумдаги навбатдаги водий дербисида "Андижон" ва "Нефтчи" клублари тўқнаш келишади.

«Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фарғона)
9 апрель 2016. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), В. Лушин (Гулистан), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Андижон” ва “Нефтчи” олий лигада 44 бор куч синашишган. Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Етти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 90 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Андижон” эса 36 марта гол ура олган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 101 очкони қўлга киритган бўлса, андижонликлар ҳисобида 26 очко мавжуд. “Нефтчи”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1. “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси эса - 2:0.

Ўтган мавсум Андижондаги баҳсда меҳмонлар ғалаба қозонишган. Сардор Раҳмонов, Шерзод Ҳакимов, Акмал Холматов ва Мурод Бобожоновнинг голлари "Нефтчи"га йирик ғалабани келтирганди - 4:0. Фарғонада эса "бургутлар" зафар қучишган. "Нефтчи"нинг собиқ ҳужумчиси Анвар Бердиевнинг урган голи "Андижон"га 3 очко келтирганди - 1:0.

Андижонда ўтган охирги беш учрашув:
30.05.2015  «Андижон» – «Нефтчи»  0:4
22.06.2014  «Андижон» – «Нефтчи»  1:3
29.04.2012  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
27.07.2010  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
19.09.2009  «Андижон» – «Нефтчи»  3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз майдонида анчайин кучли рақибларни ҳам мағлуб эта олишини биламиз. Аммо “Нефтчи” уларга жуда ноқулай рақибдир. “Андижон”нинг ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган барча ўйинлари натижалари қуйидагича: 6 ғалаба, 4 дуранг, 11 мағлубият.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика