Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими? News

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими?

Италия Чемпионати 23-тур учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Фиорентина" — "Наполи"

Кубокдаги ажойиб ғалабадан сўнг "фиалкалар" аутсайдерлардан бири "Удинезе"ни (1:1) мағлуб эта олмадилар. Сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида "Фиорентина" тўп ўтказмасдан ўйнай олмади. Жамоа вакиллари ёш бўлгани учун ҳали улардан барқарор ўйин кутиш қийин. Лекин ҳар бир ўйин кутилмаган воқеаларга бой бўлиши мумкин.

"Фиалкалардан" фарқли ўлароқ, неаполликлар рақибини 3:0 ҳисобда мағлуб этишган эди. Рақиб жамоа етарлича кучли — "Сампдория" эди. Неаполликлар уйда осонлик билан ғалаба қозонаётган бўлсалар-да, сафарда бу иш анча қийин кечмоқда. Миландаги охирги икки ўйин қониқарсиз натижа билан якунланди: жамоа "Интер"га 0:1 ҳисобда мағлуб бўлди, "Милан" билан эса дуранг (0:0) ўйнади.

Бугунги рақибларнинг Неполдаги биринчи давра учрашувлари "Наполи" фойдасига ҳал бўлганди. Жамоаларнинг Флоренциядаги ўзаро тўқнашувлари тарихига қарар эканмиз, меҳмонлар охирги уч ўйиндан бери ғалаба нашидасини сура олмаяптилар. Ўтган мавсум неаполликлар "фиалкалар"га 0:3, ҳисобда мағлуб бўлиб, Скудеттога эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берган эдилар.

"Парма" — "Интер"

"Крестоносцлар" "Ювентус" билан дуранг ўйнаб, чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. "Парма" сўнгги дақиқаларда Жервиньонинг голи туфайли бир очкога эга бўлишга муваффақ бўлди. Охирги вақтларда "Парма" сафарда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Лекин уйдаги кетма-кет 4 учрашувда ғалабага эриша олмади. Сўнгги икки СПАЛ ва "Рома"га қарши баҳс жамоанинг мағлубияти билан якунланди.

Жорий йил бошидан бери миланликларнинг оғир аҳволда: бир маротаба ҳам ғолиб бўлмади. Бу ҳам етмаганидек, А Серия доирасидаги ўйинларда битта гол ҳам ура олмади. Жамоа уйда бўлиб ўтган сўнгги икки ўйинда "Торино" (0:1) ва "Болонья"га (0:1) мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариш ҳақида ҳеч ким оғиз очмаяпти. Сабаби раҳбарият ҳали ҳам италияликка ишонч билдирмоқда. Рақиблар "Интер"га етиб олишмоқда, 4-поғона учун узоқ қолмади: 4 очко холос.

Биринчи давра учрашувида "пармезанлар" "Жузеппе Меацца" стадионида "Интер" устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозондилар. "Парма" уйда "нерадзурри"га қарши яхши ўйнайди. Клуб "Эннио Тардини" стадионидаги охирги 5 учрашувда 4 маротаба ғалаба қозонди. Топ жамоа эса "Парма"га қарши баҳсларда қийинчилик билан тўп тепмоқда. Милан жамоаси мавсумнинг иккинчи ярмини қандай бошлаб олганини ҳисобга олсак, бугунги баҳсда анча қийналишлари мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика