Latest news

18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  0 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" (матнли трансляция)  1 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  10 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16

Превью. А Серия: Флоренцияда турнинг марказий тўқнашуви бўлиб ўтади News

Превью. А Серия: Флоренцияда турнинг марказий тўқнашуви бўлиб ўтади

Италия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган яна еттита учрашув бугун бўлиб ўтади.


Турнир жадвалининг иккинчи қисмида деярли ёнма-ён кетаётган "Кальяри" ҳамда "Женоа" жамоалари "Стадио Сант`Элиа"да тўқнаш келишади. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида Иван Юрич шогирдлари ўз уйларида "Кальяри"га ҳеч қандай имконият қолдиришмаганди ва 3:1 ҳисобида ғалабани тантана қилишганди. Бугун эса Массимо Растелли бошчилигидаги "Кальяри" мавсумнинг дастлабки ўйинидаги аламни олишга уриниб кўришлари табиий. Бу баҳсда имкониятлар деярли тенг. Ҳар иккала жамоа ҳам уч очко илинжида ҳаракат қилишади.

Луижи Дель Нери бошқарувидаги "Удинезе" бу гал ўз майдонида Лучано Спалеттининг "армияси"га қарши саф тортади. Ўтган тур "Удинезе" учун омадсиз бўлганди. Жамоа "Интер"га қарши баҳсда ғалаба қозониб туриб оғзидаги ошни "Интер"га олдириб қўйганди. "Рома" эса "Женоа" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонишни уддасидан чиққанди. "Удинезе" "Фрулли"да бўладиган тўқнашувда ғолиб чиқишни ва ўз мухлисларига принципиал рақиб устидан ғалабани тақдим этмоқчи. "Рома" эса "Ювентус"ни кетидан қўвишда давом этишга ва чемпионлик учун курашни давом эттириш мақсадида ҳам фақат ғалабани ўйламоқда. "Стадио Фрулли"да кечадиган учрашув ҳар томонлама қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечиши шубҳасиз.

"Ювентус"га чемпионлик учун курашда "Рома"дан ташқари яна бир рақобат қилаётган жамоа "Наполи" бу турда "Пескара"ни меҳмон қилади. Ўйин афишаси у қадар катта эмас. Бу учрашув фаворити аниқ. Маурицио Сарри жамоаси учун ўз уйида "Пескара" қаршилигини енгиш у қадар муаммони юзага келтирмаслиги мумкин. Аммо бу футбол. "Пескара" ҳам А Серияда ўз ўрнини йўқотмаслик учун кураш олиб бормоқда ва улар учун ҳар бир ўйин финалга тенг. Шу боисдан улар рақибнинг номига ёки унинг кучига қараб ўйнашга имкониятлари йўқ. Буёғига Массимо Оддо шогирдлари учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Акс ҳолда кейинги мавсумда "Пескара"ни А Серияда кўрмаймиз. Шу боисдан ҳам "Наполи" бугун "Сан Паоло"да муддатидан аввал енгил нафас олиши керак эмас. Акс ҳолда "Пескара" уларга сюрприз тақдим этиб қўйиши мумкин.
"Пескара" ушбу мавсумда фақатгина бир маротаба ғалаба қозонган. У ҳам бўлса сафардаги ўйинда. Бу жамоанинг ғалаба қозона олмаётганига сал кам 5 ой бўлмоқда. Қизиқ томони, "Пескара"нинг ягона ғалабаси айнан меҳмондаги баҳсда қўлга киритилган.

"Пескара" А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар рўйхатида "Сассуоло" ва "Палермо"ни учратиш мумкин. Бу икки жамоалар эса бугун "Стадио Китта дель Триколоре" стадионида ўзаро тўқнаш келишади. "Палермо" ҳозирда хавфли ҳудуднинг энг биринчи поғонасида бормоқда. "Сассуоло" эса улардан сал нарироқда, лекин ўртадаги тафовут у қадар узоқ эмас. Шу боисдан бугунги баҳс ҳар иккала жамоалар учун ҳам катта қийматга эга. Бу ўйинда "Палермо"ни хато қилишга ҳаққи йўқроқдек. Акс ҳолда улар хавфли ҳудудга анчайин яхши ва мустаҳкам ўрнашиб олишади.


Марко Жампаоло бошқарувидаги "Сампдория" бу турда аутсайдердан қаторидан қочаётган "Эмполи"ни ўз уйида қабул қилади. Мавсумни анча яхши темпда бошлаган генуаликлар учун охирги турдаги ўйинлар муваффақиятсиз ўтмоқда. "Сампдория" стартда олган бошланғич тезлигини мавсумнинг ўрта қисмига келганда анча тушириб юборди. Жамоа ўтказилган охирги бешта учрашувдан фақатгина биттасида ғалаба қозонишни уддасидан чиқди. "Эмполи" эса аксинча ана энди ўз ўйини итопиб олмоқда. Жованни Мартускиелло шогирдлари учун мавсум анча омадсиз бошланганди. Бироқ жамоа ҳозирга келиб ўзини яхши тутиб олди ва бир қатор учрашувларда керакли натижани қўлга киритиб, 20-ўриндан 17-поғонага сакрашга эришди.
Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Сампдория" меҳмонда кичик ҳисобда ғалаба қозонганди.


Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Лацио" эса бу гал "Аталанта"ни ўз уйида синовдан ўтказади. Римликлар бу мавсумда совринли ўринлар учун, аниқроғи, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида анчайин кўпроқ тер тўкишмоқда. Жамоа айни пайтда ўзининг оптимал формасига яқинлашиб олган. "Аталанта" учун ҳам мавсум ёмон ўтаётгани йўқ. Жан Пьеро Гасперини "Аталанта"ни мавсумга жуда пухта ва яхши тайёрлай олгани амалда кўринмоқда. Бу тўқнашув мухлислар учун ажойиб туҳфа бўлиши аниқ. Бу ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин.
Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳси ҳам жуда шиддаткор ва голларга бой тарзда кечганди. Ўша ўйин ҳозирга қадар Италия А Сериясининг жорий мавсумидаги энг ёрқин учрашувларидан бири бўлиб қолмоқда. Ишқибозлар эса бу беллашувдан ҳам ўша шиддат, кескин курашлар, жозибадор футболни кутишмоқда. Биринчи даврадаги ўйинда эса "Лацио" меҳмонда 4:3 ҳисобида зафар қучганди.


Италия чемпионатининг 20-тури марказий баҳси албатта Флоренцияда бўлиб ўтади. "Артемио Франчи" стадионида "Фиорентина" пешқадам "Ювентус"ни қабул қилади. Пауло Соуза бошчилигида "Фиорентина" учун мавсум кўнгилдагидек ўтмаяпти. Жамоа айни пайтда турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. "Ювентус" эса катта тафовут билан пешқадамликни ўз қўлида сақлаб турибди. "Фиорентина" учун ҳар қандай ҳолатда ҳам "Ювентус"га қарши ўйин йил учрашуви мақомига эга бўлади. "Ювентус" учун ҳам "Фиорентина" ноқулай ва жиддий рақиблар сирасига киради. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. "Фиорентина" эса энди ўз мухлислари қаршисида ҳаракат қилади ва уларни кўз ўнгида "Ювентус"ни мағлуб этиш асосий вазифалардан ва мақсадлардан бири. Бу ўйин флоренцияликлар учун муҳим аҳамият касб этади.
"Ювентус" эса чемпионлик йўлидаги навбатдаги 3 очкони қўлга киритиш учун Флоренцияга сафар уюштирган.


А Серия, 20-тур. Турнир жадвали


"Кальяри" - "Женоа" (16:30) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Стадио Сант`Элиа" стадиони.
Бош ҳакам
: Микаэль Фаббри.

"Удинезе" - "Рома" (19:00) (Сетанта Спорт - Aleziya.com (TAS-IX)
"Стадио Фрулли" стадиони.
Бош ҳакам
: Антонио Дамато.

"Наполи" - "Пескара" (19:00)
"Сан Паоло" стадиони.
Бош ҳакам
: Клаудио Гавилуччи.

"Сассуоло" - "Палермо" (19:00)
"Стадио Китта дель Триколоре" стадиони.
Бош ҳакам
: Паоло Силвио Маззолени.

"Сампдория" - "Эмполи" (19:00)
"Стадио Луижи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам
: Доменико Келли.

"Лацио" - "Аталанта" (19:00)
"Стадио Олимпико" стадиони.
Бош ҳакам
: Лука Паиретто.

"Фиорентина" - "Ювентус" (00:45) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Артемио Франчи" стадиони.
Бош ҳакам
: Лука Банти.


* Турнинг сўнгги учрашуви "Торино" ҳамда "Милан" ўртасида кечади. Бу ўйин эртага тунда, соат 00:45да бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика