Latest news

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Пресс клуб раиси ЎФФ бош котибига рамзий маънодаги мухлислар ишончини совға қилди (фото) News

Пресс клуб раиси ЎФФ бош котибига рамзий маънодаги мухлислар ишончини совға қилди (фото)

Айни дамда Ўзбекистон телеканалида мамлакат спорт соҳасига бағишланган Халқаро Пресс-клубининг навбатдаги сессияси намойиш этилмоқда.

Ушбу сессияда иштирок этаётган ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев сентябрь ойида мамлакат футболида ўзгаришлар бўлишини айтди:

- Аввалам бор ЖЧ-2018 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирмоқчиман. Ҳа, хатолар бор, аммо бизда мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бор. Бугунги кунда мамлакат футбол федерацияси ва мураббийлар штаби ушбу вазифани бажариш учун бор кучини ишга солмоқда. Мураббийлар штабидаги ёки ЎФФдаги истеъфолар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ижро қўмитаси буюроси мураббийлар штабига ишини охиригача бажаришга имкон берди. Сентябрь ойида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон футбол федерациясининг янги таркиби танланади. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш тизимининг янги концепцияси ишлаб чиқилди ва бу конференцияда концепция тасдиқланади. Янги тузилма, янги бошқарув таркиби, ПФЛда ўзгаришлар, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш. Бу программа 2017-2020 йилларга мўлжалланган. Бизда нафақат катталар терма жамоаси, балки ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси ҳам турли турнирларга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси мавзусига қайтадиган бўлсак, натижа учун фақатгина бош мураббий эмас, балки ЎФФ ҳам жавоб беради.

Халқаро Пресс-клуби раиси Шерзодхон Қудратходжаев мухлис тақдим этган шарни ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаевга топширди. Шарга "ишонч" сўзи ёзилган эди.


Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика