Latest news

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  59 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  13 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Пляж футболи бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди News

Пляж футболи бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг штаб-квартирасида бугун, 10 январь куни пляж футболи бўйича Осиё чемпионати–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион – Уммон ҳамда Ливан ва Таиланд термалари билан биргаликда “B” гуруҳидан жой олди.

“А” гуруҳида Эрон, Баҳрайн, Хитой, Малайзия ва Афғонистон ўзаро баҳс олиб борса, “C” гуруҳида Япония, БАА, Ироқ ва Қатар термалари бир-бири билан куч синашади.

Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати 2017 йилнинг 4–11 март кунлари Малайзиянинг Тренгану шаҳрида бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши битта жамоа ярим финалга чиқади.

Мусобақа 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар пляж футболи бўйича Багам оролларида шу йилнинг 27 апрель – 7 май кунлари ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 51 ўринни эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари ўртасида Ўзбекистон термаси 10 поғонада бормоқда.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика