Latest news

19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  0 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  14 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4

Питер Хюистра: "Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди" News

Питер Хюистра: "Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун кубокка хос бўлган ҳақиқий шиддатли ўйин бўлди деб айтиш мумкин. Ўйинни яхши бошладик, дастлабки дақиқаларда голли вазиятларни яратдик. Бироқ қизил карточкадан сўнг биргина хатога йўл қўйдик. Шу хатодан "Бунёдкор" фойдаланиб кетди. Ўйиннинг аксарият қисмини жамоамиз назорат қилди, улар устунроқдек кўринишди. Ҳисобни тенглаштирган холда ўйинга қайтдик. Футболчиларимиз яхши ўйнашди. Пенальтилар сериясида ғалаба қозониб омадга эришдик. Жамоамиз аъзоларини ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Шерзод Темиров майдоннинг ҳамма қисмига улгураётганди. Унинг ўрнига Боян Матичнинг туширилиши сабаби нимада?

- Тўғри, ўйинни жуда яхши бошладик. Ҳужумдаги футболчиларга эътирозим йўқ. Лекин карточкадан сўнг биз ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур эди. Боян Матич яхши ҳаракат қилди, жамоавий ўйинларда иштирок этди. Шунингдек, пенальтилар сериясида ҳам зарбани совуққонлик билан йўллаб гол урди. Бу - жуда муҳим жиҳат. Барча футболчилар қийин паллада хотиржам ҳаракат қилганликлари мени ғурурлантирди.

- Жамоани мавсум сўнгида қийин тақвим кутиб турганди. Чемпионатнинг сўнги турида яна "Бунёдкор"га қарши ўйнайсизлар. Жамоа олдиндаги ўйинларга руҳан ва жисмонан тайёрми? "Насаф"га қарши финал учрашувидан нималарни кутаяпсиз?

- Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан яхши холатда. "Локомотив" билан сифатли ўйин ўтказдик. 3 кундан сўнг бизга Драган Черан ва Шерзод Аъзамовлар ёрдам бера олишмайди. Улар борасида қарорни кутамиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизга ёқади. Биз олдиндаги ўйинларга тайёрмиз деб айта оламан.

- Ўйиндаги ҳакамлик борасида фикрингиз қандай?

- Бу ҳакамнинг ўйинларни бошқариши менга ёқади. Яхши ҳакам, бугунги қарорларни VAR тизими орқали чиқарди. Ҳакамлик ҳақида доим тортишиш мумкин. Лекин бугунги ўйин ҳаками такрорий вазиятларни кўриб кейин хулоса чиқарди, бизда бу борада эътироз йўқ.

- Пенальтилар сериясида ёш футболчилар ҳам иштирок этишди. Бу олдиндан тайёрланган режа эдими?

- Ўзи пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди. Бироқ ўйиннинг охирига келиб танланган футболчилар ўзгариб кетишди. Захиралар бўлди, 2 та қизил карточкалар олдик. Якуний қарорни ўзим машғулотлардан кейин қолиб жарима зарбалари устида ишлайдиган футболчилар эвазига шакллантирдим.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика