Latest news

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  22 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  31 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз" News

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг еттинчи турида Яйпанда "Турон" меҳмони бўлди





Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди. 

Хюистра:

"Турон"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши стадионга эга экан. Майдон майсаси ҳам яхши ҳолатда. Инфратузилмасига катта эътибор қаратаётган клубларнинг кўпайиши Суперлига учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббус томонимизда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусдан сўнг бўшашганимиз боис футболчилар бир нечта хатоларга йўл қўйишди. Мана шу хатолар ҳисобни тенглашишига олиб келди. Ушбу голдан сўнг мезбонлар янада қўшимча куч олиб олдинга интилишди. "Турон" бугун майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашганини айтиб ўтишим керак. Дарвозамиздан тўп олиб чиққанимизга қарамай кейинги дақиқаларда хотиржам ўйинни назорат қилдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Ғалабага ҳақли эдик, деб ҳисоблайман.

- Узоқ парвоз, ОЧЛда ҳар уч кунда ўйин ўтказиш ҳам жамоанинг бугунги натижасига таъсирини ўтказдими?

- ОЧЛда қисқа вақтда олтита ўйин ўтказганимиз жисмоний ҳолатимизга таъсир қилди, деб ўйламайман. Буни баҳона сифатида келтирмоқчи эмасман. Биз ҳар доимгидек ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бугун ким тайёр бўлса ўша футболчиларни майдонга туширдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Бир нечта яққол голли вазиятларимизда рақиб посбони ўзини кўрсатди. Мухлислар тинмай қўллаб-қувватлаб ҳакамга ҳам босим ўтказа олишди. Шунинг учун айрим вазиятларда ҳакам холис қарор қабул қилмагандек кўринди. 

- "Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Бироқ кетма-кет муваффақиятсизликдан сўнг "ўра"га тушиб қолди. Жамоанинг ғалабали серияси қачон бошланади?

- Мавсум бошида барча ўйинларда ғалаба қозондик. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса битта ўйинда мағлубиятга учрадик. Охирги йиллардаги ва бу мавсумдаги "Пахтакор" ўртасида фарқ бор. Таркибни етакчилар тарк этишди. Молиявий жиҳатдан олдингидек эмасмиз. Шу боис кўпроқ ёшлар билан ишлаб уларнинг даражасини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бу менга ёқади. "Пахтакор"да жуда яхши академия бор. ОЧЛда ҳам ўзларининг сифатларини кўрсата олишди. 

- Драган Чераннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши ҳақида хабарлар чиқди. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Агарда Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаса жуда яхши бўлади, деб ўйлайман. Лекин бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика