Latest news

21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  16 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  240 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  2 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  29 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1 17:05Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар   4

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди" News

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги "Андижон" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" устози Питер Хюистра баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик. Гол урилгунга қадар тез ҳаракат қилдик, чиройли ҳужумдан тўп киритдик. Бироқ кейин ўйинимиз сустлашиб кетди. Суръатни ошириш учун ўзгаришлар қилдик, аммо бу самара бермади. Ўз навбатида рақиб охиригача ўйнагани, бизга муаммо яратганига олқишлаб қўйишни истардим. Улар очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди. Бундай қийин баҳслар мавсум давомида учраб туради. Шундай оғир беллашувда ғалаба қозонганимиз жуда муҳим. Таъқибчилар билан орадаги фарқни ошириб олдик.

Футболчилар ва жамоа доим юқори ҳолатда бўлавермайди. Баъзан юқорига чиқиш, пастга тушиш кузатилади. Ишлашда давом этамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз", - дейди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 6-тур доирасидаги қолдирилган ўйинда "шерлар" "Андижон"ни минимал (1:0) ҳисобда таслим этишди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика