Пирло: "Ювентус" кетма-кет 10-марта скудеттони ютишни ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқишни хоҳламоқда"
04 sep 2020 20:12
News
Пирло: "Ювентус" кетма-кет 10-марта скудеттони ютишни ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқишни хоҳламоқда"
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло клуб телеканалига берган интервьюсида янги мавсум учун қўйилган вазифалар ҳақида гапирди.
“Биз ғайрат билан тайёргарликни бошладик. Бир неча кун ичида кўплаб футболчилар ўз терма жамоаларига кетишгани ачинарли, аммо бизнинг ишимиз давом этмоқда. "Ювентус"да ўзимни тезда эркин ҳис қила бошладим, чунки бу эрда ишлайдиган деярли барчани аллақачон танир эдим. Бу менга катта ёрдам берди.
Майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биз "Ювентус" кетма-кет ўнинчи скудеттони ютишини ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқишини истаймиз", – дея Пирлонинг сўзларини келтирган juvefc.com.
"Ювентус" ўтган мавсумда кетма-кет 9-марта Италия чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Чемпионлар Лигаси турнирининг 1/8 финалида "Лион"га мағлуб бўлиб, тўхташга мажбур бўлди.
Link :
Source : juvefc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments