Latest news

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  0 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Пиоли: "Ибрагимович номининг ўзи кўп нарсаларни ўзгартиради" News

Пиоли: "Ибрагимович номининг ўзи кўп нарсаларни ўзгартиради"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг трансфери борасидаги фикрларини билдирди.

"Златан - жангчи, етакчи, харизматик футболчи, у доимо масъулиятни ўз бўйнига олади ва ғалаба учун интилади. У жамоани руҳлантиради ва унинг қарорлари доимо муҳим аҳамият касб этади. Унинг номининг ўзи кўп нарсаларни ўзгартиради.

Жамоани ёшартириш замирида биз рақобатбардошликни йўқотдик. Ибра эса шундай футболчики, биздаги катта бўшлиқларни ёпа олади. Бизга ёрдамга келгани учун унга катта миннатдорчилик билдираман.

Ибрагимович жамоани ҳужумга ўтиши, қандай паслар бериши ва шерикларини қандай жойлаштиришни яхши билади. У билан телефон орқали гаплашганимда кайфияти юқори эканлигини ва илк машғулотини интиқлик билан кутаётганини айтди. Мен ҳам унга машғулот ўташни сабрсизлик ила кутяпман", - деди Пиоли.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика