Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Пим Вербек: "Осиё Кубоги фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг" News

Пим Вербек: "Осиё Кубоги фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Уммон учрашувидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Пим Вербек ва жамоа сардори Аҳмад Кано қатнашди.

“Бизда ажойиб ҳиссиётлар бор. Узоқ вақт шуғулландик. Охирги беш ойда мусобақага қаттиқ тайёрландик. Биз тайёрмиз. Эртаганги ўйиндан умидимиз катта. Сўнгги 4 ҳафта биз учун энг муҳими бўлди. Ўзбекистон билан баҳсга 100 фоиз тайёрмиз. Барчаси яхши бўлиши учун қўлдан келган барча ишни қиламиз”, - дейди Пим Вербек.

Бу юқори савияли мусобақа. Ўзбекистон доим чиройли ўйин намойиш этиб келган”, - дейди Аҳмад Кано.


- Қўл остингиздаги таркибни энг кучли деб ҳисоблайсизми? Бу жамоа Осиё Кубогини юта оладиган салоҳиятга эгами?
Пим Вербек: - Яхши ўйинчиларга эгамиз. Осиё Кубогидаги барча ўйинлар қийин ўтади, осон баҳс йўқ. Эртага қийин ўйин кутиб турибди, мен яхшисидан умид қиламан. Бизда ўзимизга бўлган ишонч юқори.  

- Уммон уч бор Осиё Кубогида қатнашиб уч марта гуруҳда қолиб кетган.
Аҳмад Кано: - Бу сафар ушбу анъанага барҳам беришга ҳаракат қиламиз. Мусобақа бизга катта ёрдам беради. Фаолиятимизда муҳим аҳамият касб этади. Осиё Кубогида кучли жамоалар жуда кўп. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинда курашамиз. Уммон учун ўйнаймиз.

- Уммон ҳимоявий ўйин намойиш этади. Эртага ютқазиб қўйсангиз нима дейсиз?
Пим Вербек: 
- Мусобақа фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг. Гуруҳда яна иккита баҳс бўлади. Биз гуруҳдаги учала ўйинни ютишни хоҳлаймиз. Чунки уммонлик мухлислар биздан кўп нарса кутмоқда. Эртага нима бўлишини кўрамиз.




- Австралия билан ўйинда 0:5 ҳисобида ютқаздинглар. Бунга нима сабаб бўлди?  
Пим Вербек: 
- Австралияга индивидуал хатолар эвазига ютқаздик. Ўйин ташкил этишда хато қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Бундай бўлишини кутмагандик, бу ўртоқлик ўйини эди. Уни тезроқ унутишга ҳаракат қилдик.

- Эртанги баҳсда тактикага эътибор юқори бўладими?
Пим Вербек: 
- Биринчи ўйин доим муҳим бўлиб келган. Иккала жамоа ҳам гуруҳда Япония борлигини жуда яхши билади. Эртага Ўзбекистон билан ўйин жуда муҳим.

- Эртага Ўзбекистонга сюрприз бўладими?
Пим Вербек: 
- Икки жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Мен жамоани ўйинга тайёрлайман. Сюрприз ҳақида бир нарса дейишим қийин. Ўзбекистонни ҳурмат қиламан.



- Агар кимдир кейинги рақибингиз Ўзбекистон деса хаёлингизга нима келади?
Пим Вербек: 
- Олдин Австралия устози сифатида Ўзбекистонга қарши ўйнаганман. Ўшанда қийинчилик сезмаганман. U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон жуда яхши ўйнаганди. Комбинацион ўйин намойиш этади, узун пасларни ҳам кўп беради. Жисмонан кучли жамоа. Бу жамоага гол уриш қийин. Лекин эртага мен Австралия эмас, Уммон устози сифатида Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказаман. Шуни ёддан чиқарманг.

- Эртага стадионда кўплаб уммонлик мухлислар бўлади. Бу сизларга ёрдам берадими?
Аҳмад Кано: 
-  Биз ҳам мухлислар учун ўйнаймиз. Уларнинг қўллаб қувватловига муҳтожмиз. Биринчи ўйин доим муҳим. Бизни қўллаб қувватлашса энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз.

Нарзулла Сайдуллаев Шаржа шаҳридан


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика