Latest news

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  5 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми? News

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми?

Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлиганинг 10-турида "Металлург"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ўйин учун "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керак. Агарда ПФЛ расмий сайтига қарасангиз шундай. Аслида эса техник мағлубият ёзилишига сабаб йўқ. Чалкашиб кетдингизми?

Кеча мен ҳам чалкашиб кетдим. Гап шундаки, кечаги ўйиндан олдин "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ҳисобида 4та сариқ карточка бор эди. Регламентга кўра футболчи "Металлург" билан ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ футболчи қайдномадан ўрин олди ва баҳс охирида ҳатто майдонга ҳам тушди.

Бироқ ярим соатча вақт кетказиб, ўйиннинг тўлиқ видеоларини кўриб чиққанимдан кейин Қиличевда сариқлар сони 4та эмас, 3та экани ойдинлашди. 1-турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Қиличев сариқ карточка олмаган (ўша дақиқада Аббос Ғуломов огоҳлантирилган). Ўйиннинг расмий, ҳакамлар тўлдирадиган протоколида ҳам шундай қайд этилган. ПФЛ сайтида эса ҳозир ҳам Қиличевда 4та сариқ карточка турибди.




Шахсан ўзим статистика билан шуғулланишим боис расмий протоколни электронлаштириш (сайтга жойлаштириш) қанчалик қийинлигини биламан. Биргина, кичкинагина хато мана шундай катта хатоларни келтириб чиқаради. Бу худди минора қуришдек гап, биргина ғиштни нотўғри қўйсангиз қулаб тушади.

Йил бошида клуб матбуот хизмати вакиллари иштирокидаги семинарга борганимда илк бор ПФЛга мурожаат қилгандим: "Илтимос ҳакамлар тўлдирадиган расмий протокол расмини ёки ПДФ вариантини сайтга жойлаштиринглар, шунда сариқ карточкаларни текшириш жараёнида ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлмайди. Чунки юқорида айтганимдек сайтга киритишда истайсизми ёки йўқми хато бўлади. Расмий сайтдаги хато катта оқибатларга олиб келиши мумкинлиги барча яхши билади.

Ўтган йил худди шундай ҳолат Марко Станоевич билан содир бўлганди.

Ундан кейин ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? номли мақола ҳам чиққанди.

Мана бу йил ҳам шундай нарса содир бўлмоқда. ПФЛ вакиллари бу сафар протоколларни ўзини сайтга жойлаштириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришларини сўраб қоламан. Агар протоколда қандайдир сирли жойи бўлса майли у жойини беркитиб расмга олинг ва оммага очиқ ҳолда тақдим этинг. Ишонинг мана шу ҳаракатингиз билан янада шаффофлашган бўласиз!

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика