Latest news

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  87 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  6 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  6 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

ПФЛ: Суперлига ўйинларини фақат дам олиш кунларига белгилаш ҳам амалий, ҳам назарий ва ҳам жисмоний жиҳатдан тўғри келмайди News

ПФЛ: Суперлига ўйинларини фақат дам олиш кунларига белгилаш ҳам амалий, ҳам назарий ва ҳам жисмоний жиҳатдан тўғри келмайди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясидаги ислоҳотлардан сўнг кўп нарса ўзгарди.

Мусобақа ўтказиш тизими тубдан янгиланди, футболчи ва мураббийларга, мутахассисларга талаблар кучайтирилди. Болалар ва ўсмирлар, аёллар футболига, футзал ўйинларига эътибор янада ошди. Буларнинг бари биринчи навбатда мухлислар учун, уларнинг маданий дам олишларини, футболга бўлган маънавий эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширилаётганлиги сир эмас.

Бугун эълон қилинган Суперлига-2018 тақвими ҳам бундан мустасно эмас. Умиджон Аҳмаджонов футбол ташкилотига раҳбар этиб тайинланганидан сўнг, амалий ишларининг дастлабкиларидан бири сифатида Суперлига ўйинларини дам олиш кунларига, ишдан кейинги вақтларга белгилашни ваъда қилганди. Ҳақиқатдан ҳам янги тақвимда ўйинлар бошланиши кунини белгилашда асосий урғу жума, шанба ва якшанба кунларига белгилашга қаратилди. Эътибор беринг, Суперлига жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг биринчи босқичида 12та жамоа икки давравий, 132та учрашув ўтказади. Шундан атиги 24таси ҳафта бошига (душанбада 5та, сешанбада 8та ва чоршанбада 11та) тўғри келяпти, қолган 108та ўйин ҳафтанинг иккинчи ярмига режалаштирилган. Энг кўп учрашувлар эса шанбага (38та) белгиланганлиги ҳам мухлислар таклиф ва истакларидан келиб чиқилганидан далолат беради.

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал, яъни 32та ўйини ҳам айнан якшанба кунларига белгиланган, қолган босқичлардаги баҳсларнинг аксарияти ҳам ҳафтанинг охирги кунларида ўтказилиши маълум қилинган.


Ҳозирги тақвимдан келиб чиқиб, айрим учрашувларнинг душанба ва сешанба кунларига белгиланганини кўриш мумкин. Таъкидлаш жоиз, 12та клуб иштирок этадиган ва янгича форматда ўтадиган ўйинларни фақат дам олиш кунларининг ўзига белгилаш ҳам амалий, ҳам назарий ва ҳам жисмоний жиҳатдан тўғри келмайди.

Қолаверса, мавсум давомида Ўзбекистоннинг икки клубининг ОЧЛ учрашувларида иштирок этиши, миллий терма жамоанинг ФИФА кунлари ташкил этадиган расмий ва норасмий ўртоқлик учрашувлари боис, мавсум давомида айрим учрашувлари душанба ва сешанба кунларига тўғри келиши табиий ҳол. Қолаверса, тиғиз тақвим туфайли футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаб бориш каби муҳим масалалар тақвим тузиш жараёнида мутахассислар томонидан ҳисобга олинган.

Энг муҳими, миллий чемпионатимизнинг асосий давомийлиги ёз ойларига тўғри келишини инобатга олсак, ўйинларни 18.00дан олдин бошламаслик ҳақидаги банд Регламентга киритилди. Бундан кейин Суперлига ўйинлари  кечки 18.00дан олдин бошланмаслиги белгилаб қўйилди.

Демак, бу йилдан эътиборан мухлислар майдонда кучли, рақобатбардош жамоаларнинг ўйинларини ўзлари учун қулай бўлган кунда ва соатда томоша қилиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика