Latest news

16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  1 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  2 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  10 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  4 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  5 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  17

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади News

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади

Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи маслаҳатчиси Самвел Бабаян Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — АГМК футбол клублари ўртасидаги учрашув давомида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 18.20-бандини бузганлиги учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йил 10 сентябрь кунги 17-сонли қарори билан мутахассисга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаган эди.

Шунга қарамай, Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Навбаҳор лочинлари” мутахассиси Самвел Бабаяннинг Суперлига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Навбаҳор лочинлари” ўйини вақтида техник зонада ҳаракатланишига нисбатан чеклов қўяди ва унинг лицензиясини 1 та тур учун бекор қилади. Шунингдек, Самвел Бабаянга нисбатан белгиланган жарима тўлови тўлиқ тўлаб берилмагунига қадар, у ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда техник зонага киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Металлург” бош мураббийи Жасур Абдураимов Регламент талабларини икки қайта бузгани учун шундай жазога лойиқ кўрилганди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика