Latest news

21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  10 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19

ПФЛ Championat.asia сайти ходимларининг аккредитацияларини бекор қилди News

ПФЛ Championat.asia сайти ходимларининг аккредитацияларини бекор қилди

ПФЛ расмий сайтида бугун мана шу хабар чиқди.

Ушбу хабарнинг энг асосий қисмини тақдим этамиз. 


...Шундай бир даврда бутун ўзбек футболи жамоатчилги бирлашиб, миллий футболимизни кўтаришга уринаётган пайтда чемпионат ўйинларини ёритиб келаётган нашрлардан бири – championat.asia сайти айрим нохақликларга йўл қўйиб, жамоатчиликнинг фикрини салбий томонга оғишига сабаб бўлмоқда.

Тарқатаётган маълумотнинг ҳаққонийлигига тўла ишончи ҳосил қилиб ўтирмасдан, фақат тўлиқ асосга эга фактларни тақдим этиш ва умумжорий нормаларга, журналистик этикага риоя қилиш ўрнига мазкур сайтнинг бир қатор вакиллари ўз мақолаларида ЎзПФЛ, унинг ходимлари ва ўтказилаётган тадбирлар иштирокчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, қарашлари ва касбий обрўсини беҳурмат қилаётгани кўпчиликнинг дилини ҳира қилмоқда.

Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимиз ва кубок учрашувларини ёритиб борадиган барча ОАВ ишини хурмат қилгани боисдан championat.asia сайтининг давомий мақола ва турли ижтимоий тармоқлардаги ноўрин чиқишларига муносабат билдирмай келаётган эди. Лекин ушбу нашр вакиллари чегарадан чиқишда давом этаверганликлари сабаб ЎзПФЛ мазкур сайт ҳодимларининг Ўзбекистон чемпионати ва кубогини бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш имконини берадиган аккредитацияларини бекор қилишга қарор қилди.

ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган тадбирларда ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартибига кўра, Аккредитациядан ўтган ОАВ ва уларнинг вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қуйидагилар киради:

ЎзПФЛ, унинг ходимлари ва Ўтказилаётган Тадбир иштирокчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, қарашлари ва касбий обрўсини ҳурмат қилиш;

Тарқатаётган маълумотнинг ҳаққонийлигига тўла ишончи ҳосил қилиш, фақат тўлиқ асосга эга фактларни тақдим этиши, фактларга асосланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик, умумжорий нормаларга, журналистик этикага риоя қилиш, негатив характерга эга маълумотларни тарқатмаслик, ЎзПФЛ, ЎзПФЛ вакиллари ва Тадбир иштирокчиларини асоссиз ва исботсиз танқид қилмаслик;  

Тадбир ёритилаётганда Тадбирнинг расмий номини тақдим этиш.

Шу аснода аккредитациядан маҳрум қилиш, мазкур Қоидалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ОАВга ҳам, ОАВнинг алоҳида ходимига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.

ОАВ ходими, у чоп этган маълумотлар, сюжетлар ва бошқа ахборий ҳужжатларда ЎзПФЛ фаолияти, Тадбирлар ҳақида нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар чоп этилган тақдирда, бошқа ҳолатларда эса мазкур Қоидалар ва Тадбир ўтказилаётган жойдаги аҳлоқ ва тартиб-интизом қоидаларига риоя қилмаганида аккредитациядан маҳрум қилиниши мумкин.

ОАВ, унда бир неча бор ЎзПФЛ фаолияти, Тадбирлар тўғрисида нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар, сюжетлар ва бошқа ахборий ҳужжатлар чоп этилган тақдирда аккредитациядан маҳрум этилиши кўрсатиб ўтилган.

Юқоридаги сабабларни инобатга олган ҳолда Профессионал футбол лигаси championat.asia нашри ҳодимларининг аккредитацияларини бекор қилди...

Rating: -168   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика